Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.26K subscribers
104K photos
7.99K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
#яшил_макон
ТОҒ ОЛДИ ҲУДУДДА ТЕРАК КЎЧАТЛАРИ ЎТҚАЗИЛДИ

Халқимизда "Ҳашар - элга ярашар" каби ҳикматли тамойил ҳамон ўз мазмун ва моҳиятини йўқотмаганини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда.

Бугун Ангрен шаҳридан олис ҳудудда бўлган "Жигаристон" маҳалласининг каттаю кичиги халқимизга хос эзгу фазилатларни уюштирилган ҳашар орқали намойиш этдилар.

Шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Эсонали Карабаев бошчилигида маҳаллада "Яшил йиллик" лойиҳаси асосида кўчат ўтқазиш ишлари олиб борилди.

Баҳамжиҳатлик билан ўтган кўкаламзорлаштириш ишларида маҳалла ҳудудига белгиланган жойларга жами 3000 та терак кўчатини ўтқаздилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#муносабат

Ангрен шаҳар “Жасорат” кўчаси йўл билан боғлиқ танқидий мазмундаги материал ўрганилди.

Ҳақиқатан, жорий йилнинг январь ойида "Жасорат" кўчаси асфальт қилинган.

Ушбу йўлнинг 33-мактаб яқинида йўл асфальт қилинган. Макур кўча йўли яна таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги мутасаддилар томонидан назоратга олинган.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Кўчмас мулк ижара шартномаси фақат электрон шаклда ҳисобга қўйилади

Ҳукумат қарори (150-сон, 02.04.2022 й.) билан Кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти тасдиқланди

🔰 Регламентга кўра, ижарага берувчи кўчмас мулк шартномасини тузилганидан 3 кундан кечиктирмай солиқ органида ҳисобга қўйиши шарт.

➡️ Шартномани ҳисобга қўйганлик учун тўлов ундирилмайди.

☑️ Кўчмас мулк бирламчи ижарага (текин фойдаланишга) олган шахс томонидан иккиламчи ижарага (текин фойдаланишга) берилиши мумкин. Иккиламчи ижаралар ҳам солиқ органларида ҳисобга қўйилиши керак.

🖥 Шартномани ҳисобга қўйиш Давлат солиқ қўмитасининг ахборот тизими орқали фақат электрон шаклда амалга оширилади.

❗️Ижарага берувчи томонидан тизим орқали юборилган шартнома ижарага олувчи томонидан 5 кунда тасдиқланмаса шартнома солиқ органларида ҳисобга олинмайди.

📋 Шартнома ҳисобга қўйилганда QR-кодли гувоҳнома берилади.

📌 Шартнома тарафлар келишувига биноан ёки бошқа тартибда муддатидан олдин бекор қилинса ёки ҳақиқий эмас деб топилса, ижарага берувчи томонидан онлайн ҳисобдан чиқарилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#муносабат

Ижтимоий тармоқ саҳифаларининг бирида Ангрен шаҳрида ЙПХ ходимлари ҳамда Департамент билан биргаликда рейд ўтказаётгани билан боғлиқ танқидий мазмундаги материал ўрганилди.

Ангрен шаҳри ҳудудида вилоят Транспорт Департаменти ҳамда ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўналишли такси ҳаракатларини тартибга солиш ва фаолиятининг қонунийлигини таъминлаш мақсадида профилактика ва рейд тадбирлари ўтказиш режалаштирилган.

Ижтимоий тармоқнинг "Озодлик" саҳифасига жойланган фотосуратли мурожаатдаги жараён ҳолати ўтган йилда тасвирга олинганлиги маълум бўлди.

Каналга уланиш↩️https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Дайжест

❗️4 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими бошчилигида қишлоқ хўжалиги ходимлари Зангиота зиёратгоҳида

*Бекобод шаҳри. Режага асосан вилоят ҳокимлиги мутасаддилари шаҳримизда ўрганиш ўтказишди

*Оққўрғон тумани. Чигит экиш авж паллада

*Оҳангарон шаҳри. Тиббиётдаги ислоҳотлар-инсон қадри учун

*Янгийўл тумани. 10 йилга ижарага ер ва баённомалар берилди

*Янгийўл шаҳри. "Яшил макон" умуммиллий лойиҳа

*Чирчиқ шаҳри. Нарҳ-наво барқарорлиги назоратда

*Юқори Чирчиқ тумани. “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси ғолиблари эълон қилинди

*Юқори Чирчиқ тумани.

*Қуйи Чирчиқ тумани.
“Ёш қутқарувчи" - кунгиллилар мусобақаси

*Бекобод тумани. Маллабой маҳалласининг томорқаларига пресс тур ташкил этилди

*Оҳангарон тумани. Илғорлик ёшлар илғорламоқда

*Бўстонлиқ тумани. Ташаббусда ташаббус кўрсатганлар

*Ангрен шаҳри. "Яшил йиллик" лойиҳаси доирасидаги кўкаламзорлаштириш ҳашарида тоғ олди аҳолиси фаол қатнашди

*Бўка тумани. Яшил маконлар кенгаймоқда

*Пискент тумани. Кичик саноат зонаси ишбилармонлар учун имконият манбаи

*Чиноз тумани. Аҳилликда Наврўз тантаналари

*Нурафшон шаҳри. Таморқаларда иссиқхоналар ташкил этилади

*Тошкент тумани. “Оналар боғи”га ниҳоллар экилди

*Олмалиқ шаҳри. Деҳқон бозоридаги нархлар депутатлар назоратида

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

❗️"Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Ангрен шаҳар бўлими маъмурияти шуни маълум қиладики, жорий йилнинг 5 апрель куни "Нурчи" МФЙ 5/1"а" даҳаси, "Боботоғ" МФЙ 5/1"б" даҳаси ва шаҳар ичидаги ичимлик суви тармоғида вужудга келган носозликларни бартараф этиш мақсадида режали таъмирлаш ишлари олиб борилади.

🔗Шу муносабат билан эртага 5 апрель куни соат 08.00 дан 20.00 гача ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.

❗️Истеъмолчилардан иимлик суви заҳираси яратишингизни сўраймиз.

"Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Ангрен шаҳар бўлими маъмурияти юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди.

Мурожаатлар учун ягона call-center 👉70-665-08-60

Мурожатлар учун ягона телеграм
👉+99894 119-28-19

✍️"ТОШКЕНТ СУВ ТАЪМИНОТИ" МЧЖ Ангрен шаҳар бўлими Ахборот хизмати
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#рейд_тадбири

Ўзбекистон Республикасининг "Реклама тўғрисида"ги, "Давлат тили тўғрисида"ги Қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида"ги 104-сонли қарори талабларига мувофиқ, Ангрен деҳқон бозори ҳудудидаги ташқи реклама объектлари, эълон, пешлавҳалар ва бошқа барча турдаги ташқи ёзувларининг ҳолати ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди.

🔗Ўтказилган ўрганишлар натижасида айрим ташқи ёзувлар қонун хужжатлари талабларига мувофиқ эмаслиги аниқланиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

📌Аниқланган ҳолатлар жойида бартараф этилди, Шунингдек, тадбиркорлик субъектларига огоҳлантириш хатлари берилди.

📍Ишчи гуруҳи ўз ишини хафта давомида тўлиқ Ангрен Деҳқон бозори ҳудудида олиб боради.
Каналга уланиш↩️https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
🟢 ПЕНСИЯГА ЧИҚИШ УЧУН СТАЖ ЕТАРЛИ БЎЛМАСА НИМА БЎЛАДИ.

⚡️САВОЛ;
Мени ёшим 54 да. Аёллар ёшга доир пенсияга чиқиш учун камида 20 йил стажга эга бўлиши кераклигини биламан. Мени хозирги меҳнат стажим 11 йил. Келаси йили мен пенсия ёшига етаман. Шунда мени пенсияга чиқишим қандай бўлади. 11 йиллик стажим билан хам пенсияга чиқсам бўладими ?

⚡️ЖАВОБ;
Ўзбекистон Республикасининг 03.09.1993 йилдаги 938-XII-сон "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуни 7-моддасида, ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўлади деб кўрсатилган.

Юқоридаги қонуннинг 8-моддасида эса, пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсия тайинланиши учун ўша шахс камида 7 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши кераклиги кўрсатилган ва энг камида 7 йиллик меҳнат стажига эга бўлган шахсларга ёшга доир пенсия бор стажига мутаносиб равишда тайинланади деб белгиланган.

✏️ Бу нима дегани, бу агар сиз 7-моддада кўрсатилганидек 20 йил меҳнат стажига эга бўлмасангиз хечам хижолат бўлманг дегани. Пенсия сизни ўша 11 йиллик иш стажингизга мос равишда тайинланаверади дегани. Фақат 20 йил тўлиқ ишлаган шахс 20 йиллик стажи учун 20 сўм пенсия олса, сиз пенсияни 11 йиллик стажингизга қараб 11 сўм оласиз бўлди. Фарқи шунда.

Каналга уланиш↩️https://t.iss.one/angrenhokimligi_7