✍️Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ қирқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.
🔗Сессияда шаҳар Кенгашига сайланган депутатлар, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳарнинг тегишли бўлим ва ташкилоти раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
⚡️Сессия ишини Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши раисининг ўринбосари Эркин Эргашев олиб борди.

🖇Сессия кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ бошлиғи Абид Арипов сўзга чиқди ва шаҳар ҳудудида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида 2021 йил давомида амалга оширган ишлар тўғрисида ҳисобот берди.
▪️Кун тартибидан ўрин олган шаҳар маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланиши ҳамда кутилаётган қўшимча манбалар ҳисобидан маблағ ажратиш масаласи юзасидан шаҳар Молия бўлими масъул ходими ҳисобот берди.
▪️Сессияда Ангрен шаҳар Адлия бўлими бошлиғи Отабек Қаландаровнинг Адлия бўлими томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти тингланди.
▪️Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ангрен шаҳридаги Халқ қабулхонаси томонидан 2022 йил икки ой давомида аҳоли мурожаатлари ва муаммоларини кўриб чиқиш ҳолати тўғрисида шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Насиба Гафурова ахборот берди.

✍️Сессия ишида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масаласи ҳам атрофлича муҳокама қилинди ва мавзу юзасидан Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши котибияти мудири Отабек Анаров сўзга чиқди ва бу борада кўмаклашувчи ишчи гуруҳи таркиби шакллангани ва унда асосан , ҳокимлик, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда депутатлар ҳам масъул этиб белгиланганини маълум қилди.
📌Депутатлар томонидан яна бир муҳим масала муҳокама қилинди. Унда шаҳардаги 4 та сектор раҳбари тавсияси асосида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмаси қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағлар ва уларни мақсадли сарфлаш масаласи кўрилди.
✔️Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.