Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
"Кибер спорт" мусобақалари ҳам қизғин олиб борилди.

Шаҳар прокуратураси ва ҳокимлик масъуллари турнир ўйинларини кузатдилар.
Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, онгу шуурига Ватанга садоқат туйғусини сингдиришда чақируага қадар ҳарбий тайёргарлик муҳим.

Шаҳар Мудофаа бўлими томонидан Ангрен ёшлари орасида мард, матонатли, Ватанга садоқатли ўғлонларни тарбиялашнинг муҳим омилларига бағишланган намунали семинар ташкил этилди.

Шаҳар ҳокими в.б. Нуритдин Абдураҳимов ҳамда секторлар раҳбарлари ушбу жараённи кўздан кечирдилар.
Ҳарбийлар фестивалда фаол қатнашдилар
Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг барвақт олдини олиш, бу борада нуронийлар панд-насиҳатларини кенг татбиқ этиш юзасидан маҳалланинг ёши улуғ кишилари билан суҳбатлашилди.

Шаҳар ҳокими в. б. Нуритдин Абдураҳимов ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари масъуллари профилактика ишларини кучайтириш бўйича таклиф, тавсиялар бердилар.
#мулоҳаза
Китоб - тафаккур чироғи, қалб нури, маънавият маёғидир.

Яна бир жиҳат, ёшлар маънавтятининг юксалишида ҳам, уларнинг бўш вақтининг мазмунли ўтишида ҳам китобнинг катта аҳамият касб этади.

Ёшлар фестивали доирасида "Ёш китобхон" танловининг ўтиши айни муддао бўлди.

Қувонарлиси, Ангрен ёшлари орасида китобга қизиқувчилар, мутолаа қиладиганлар ачагина экан.

Шаҳар маънавият-маърифат маркази раҳбари Алижон Юсупов бошчилигида ташкил этилган "Ёш китобхон" танлови кўтаринкиликда ўтганлигини айтиш жоиз.

Ушбу танлов доирасида "Энг кўп китоб харид қилган оила номинацияси"нинг танланиши ноанъанавийлиги билан эътиборга молик бўлди.

Бу эса тадбирнинг самарасидир. Эндиликда кўплаб китоблар сотиб оладиган оилалар сони ортишига ишрнчим комил.
Гулшода ХОНЮСУП қизи
https://t.iss.one/Gulshoda_Nasibaliyeva