Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.53K subscribers
120K photos
8.92K videos
137 files
23.3K links
Download Telegram
Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала муҳокама қилинмоқда.

2021 йил “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштириш тадбирларни тасдиқлаш ҳамда 2022 йилда маҳаллий бюджети маблағларининг сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш ҳамда, Халқ депутатлари Ангрен шаҳри Кенгашининг 2022 йил 14 январдаги VI/37-1-10-148-К/22-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда
Маҳаллий бюджет маблағлари ҳаражатлари ва ижтимоий соҳа объектлари моддий техника базасини шакллантириш билан боғлиқ маблағлар тўғрисида Молия бўлими бошлиғи Анвар Джаббаровнинг ҳисоботи тингланди ва муҳокама қилинди.
Сектор раҳбарлари тавсияси асосида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Ангрен шаҳар бўлинмаси қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағлар ва уларни сарфлаш тўғрисида "Соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссия" аъзоси
депутат Л. Алтибоев маълумотлар билан таништирди.

Фуқароларнинг саломатликларини тиклашда "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағларини ажратиш юзасидан доимий комиссия томонидан ўрганилган мурожаатлар ҳамда таклифларни депутатлар муҳокама қилдилар ва тегишли қарорни тасдиқладилар.
Кун тартибида ўндан ортиқ масала муҳокама қилинди.

Ангрен шаҳар Кенгашининг доимий фаолият юритувчи
Экспертлар гуруҳи таркибини тасдиқлаш бўйича Э. Эргашев сўзга чиқди ва экспертлар гуруҳи таркибини депутатлар бир овоздан тасдиқладилар.

Xизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги устувор вазифалар ҳамда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш, 2022 йилда меҳнат баланси ва бандлик дастурини шакллантириш бўйича жорий йилнинг январь ойида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида
"Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳатларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия" раиси Эркин Эргашев ахборот берди.

Сессия ишида шунингдек, "Ўзтелеком" Ангрен шаҳар филиали томонидан 2021 йилда бажарилган ишлар юзасидан ҳисоботи ҳамда келгуси режалар, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар, уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантиришга доир устувор вазифаларнинг амалга оширилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда “Халқпарвар” комиссияси томонидан амалга оширилган ишлар ҳам атрофлича муҳокама қилинди.