Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#яшил_макон
Ҳудудда амалга оширилаётган дарахт кўчатлари экиш жараёнидан фотолавҳалар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
“Yosh kitobxon” tanlovining saralash bosqichi muddati o‘zgardi❗️

Ko‘plab yoshlarning takliflarini inobatga olgan holda arizalarni qabul qilish muddati 25-dekabrga qadar uzaytirildi.

“O‘zbekiston yoshlari forumi” doirasida butun mamlakat bo‘ylab keng qamrovli loyihalar amalga oshirilmoqda. Tashkil etilayotgan loyihalarda tanlovga ariza yuborgan yoshlarning aksariyati qatnashayotganligi, qolaversa yoshlarga qulaylik yaratish maqsadida tanlovning saralash bosqichi 27-28-29–dekabr sanalariga ko‘chirilganligini ma’lum qilamiz.

O‘ylaymizki bu vaqt yosh kitobxonlarga tayyorgarlik ko‘rish uchun qo‘shimcha imkoniyat taqdim etadi.

Telegram sahifamiz👉@yoshlaragentligi
#Дайжест

❗️13 - декабр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Янгийўл тумани.
Ёшларга ер берилганди. Ҳосилдорлик қандай бўлди?

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Кичик томорқадан катта даромад

*Паркент тумани.
Паркентда “бешинчи фасл” мўъжизалари

*Юқори Чирчиқ тумани.
Мактабларда таълим сифатини ошириш - долзарб вазифа

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Кенг имкониятлар майдони

*Бўка тумани.
Чемпионлар сафи кенгаймоқда

*Олмалиқ шаҳри.
Хориждаги элчимиздан ташаббус

*Чирчиқ шаҳри.
Истиқболли лойиҳалар кўлами кенгаймоқда

*Янгийўл шаҳри.
Яна бир мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади

*Бекобод тумани.
Ризқимиз бунёдкорлари муносиб шарафланди

*Қибрай тумани.
Аҳоли ҳеч бир жараёнга бефарқ эмас

*Бўстонлиқ тумани.
Соғлом ва баркамол авлод юрт истиқболи

*Пискент тумани.
Ҳамма нарса, аввало, инсон қадри учун

*Нурафшон шаҳри.
Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг фаолият мезони қандай?

*Тошкент тумани.
Мулоқотдан сўнг маҳалла обод бўлмоқда

*Ангрен шаҳар. Ойлик доирасида ўқув-амалий машқлар

*Оққўрғон тумани. Экилаётган дарахтлар сонда ҳам, саноқда ҳам бўлсин

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#сайёр_қабул

Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлари бўйича судлов хайъати судьяси Қ.Авезов ҳамда Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судьялари Б.Тўраев ва Х.Каримовлар иштирокида Ангрен шаҳридаги "Оппартак" маҳалласида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тадбирда ҳуқуқий низони бартараф этиш, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини тиклаш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда коррупцияга қарши курашиш борасидаги ишлар хусусида сўз юритилди.

Шунингдек мамлакатимиз суд тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар кенг жамоатчиликка етказилди.

Тадбир сўнгида фуқароларга қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
такдимот Ёнғин хавфсизлиги ойлиги доирасида ташкил этилган тадбир жараёнидан видеолавҳа
❗️Айни кунгача Ангрен шаҳрида жами 239 минг дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди.

🔺13 декабрда шаҳримиз ҳудуди бўйлаб 1 530 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.

❗️Айни кунгача шаҳримизда жами 239 140 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 103 024 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 80 544 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 55 572 нафарни ташкил қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 92,9 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Ҳусусан, тадбир бошидан 13 декабр ҳолатига кўра, шаҳримизда 1 316 нафар 12-17 ёшли болалар Pfizer/BioNTech вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланганлиги аҳамиятли.

Санитария-эпидемиология ҳизмати Ангрен шаҳар бўлими.

▶️@san_epid_xizmati
#тадбир

КИТОБ - ТАФАККУР ХАЗИНАСИ
Ангрен шаҳрида ёш авлодни китобга жалб қилиш ва китоб мутолаасига қизиқишини орттиртиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Шу мақсадда 73-ихтисослаштирилган мактаб-интернатида "Китоб — тафаккур хазинаси" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда. Ангрен шаҳридаги ижодкорлар шеър ва мақолалар жамланган "Ижод гулшани" китобининг тақдимоти ҳамда ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари фаолияти бўйича танқидий-таҳлилий давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбида Республика Маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлими раҳбари Алижон Юсупов, бўлим мутахасиси Ёрқин Жўраевлар мавзу юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Учрашувда янги китоб йиғилганларга туҳфа қилинди. Ангрен ижодкорлари олдига бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Диққат, сўровнома!

📌Ҳеч нарса мамлакатни спортчалик тез дунёга танита олмайди. Тошкент вилоятидан ҳам юртимиз байроғини жаҳон ареналарида баланд тутган кўплаб маҳоратли спортчилар - чемпионлар етишиб чиққан ва жараён давом этмоқда. Ёшларнинг зафарли одимларида эса Болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг ўз ўрни ва ҳиссаси бор.

⚡️Бугунги сўровномамиз вилоятда ўз ўрнига эга, намунали фаолият юритаётган Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари раҳбарлари ўртасида ўтказилади.

📌Сизнингча, қайси мутасадди раҳбарлик қилаётган БЎСМ йилнинг энг яхшиси деган эътирофга лойиқ? Овоз беринг.

Сўровнома эртага соат 16:00 гача давом этади.

⚠️Турли ботлар орқали сунъий овоз жамғаришга интилганлар сўровномадан четлаштирилади.

🎁Эслатиб ўтамиз, сўровномалар ғолиблари йил якунида тантанали тарзда тақдирланади.

Овоз беришда иштирок этиш учун ушбу каналга уланинг:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi