Ангрен шаҳар ҳокимлиги томонидан ўтказилган "Инсон қадри учун" акцияси доирасида маънавий-бадиий тадбир ташкил этилди.
Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов юртимизда инсон қадри ва манфаатлари учун яратилаётган имкониятлар кўламини ва кўрсатилаётган ғамхўрликларни қайд этди.
Тадбир давомида имконияти чекланганларга зарур бўлган жиҳозлар, анжомлар ва ногиронлик аравалари топширилди.

Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов, ИИБ бошлиғи Дилмурод Валиев ҳамда бир қатор масъуллар бугун куннинг иккинчи ярмида имконияти чекланганлар ҳолидан хабар олдилар.
Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
Forwarded from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#Анонс
"Ёшлар кундалиги" илмий-оммабоп, таҳлилий мавзудаги мақолаларни эълон қилишда давом этади. Қуйида декабрь ойи учун мўлжалланган мавзулар ҳамда ҳаёти ва илмий-ижодий фаолияти ёритилиши режалаштирилган буюк шахслар ҳақида ахборот берамиз.
📌Эслатиб ўтамиз, ушбу пост остига ўзингизни қизиқтирган, ўқишни истаган мавзулар ва буюк шахслар ҳақида изоҳ қолдиринг. Январь ойи учун иш режаси тузаётганимизда, айнан, сизнинг ҳам таклифларингизни инобатга оламиз.
"Ёшлар кундалиги" Science гуруҳининг декабр ойи учун танлаган мавзулари:
1) Тарихий шахслар, буюк олимлар
📙Пьер, Мария ва Ирен Кюрилар оиласи. Бир оиладан уч нафар Нобель мукофоти лауреати чиққанини биласизми? Машҳур Кюрилар оиласи ҳақида ҳикоя қиламиз.
📗Эрнест Резерфорд. Ёшгина қиз лабораторияда чаққон одимлар, у ёқдан-бу ёққа югурур эди. Бошлиқ сўради: "Нима иш қиляпсиз?". Қиз: "Ишлаяпман, жаноб". Бошлиқнинг танбеҳи: "Қизиқ, қачон фикрлайсиз?" Бу – буюк олим, ядро физикасининг отаси Эрнест Резерфорд эди. Бу ҳақида батафсил келгуси мақоламизда танишасиз.
📘Пётр Капица. Бу буюк олимнинг "Даҳо ва даҳолик" ҳақидаги кутилмаган фикрлари, хулосаларини ўқиш сиз учун қизиқарли бўлиши аниқ. Айтганча, Капица Эрнест Резерфорднинг илмий раҳбаридир. Нуқта. Бошқа таъриф шартмас.
📕Нильс Борни биласизми? Даниялик бу олим квант механикаси, ядро физикаси бўйича энг кучли мутахассис. Лекин унинг фан ва инсоният олдидаги энг буюк хизмати шундаки, Нильс Бор ядро урушининг олдини олди. Советларга АҚШ атом қуроли сирини етказди ва дунёда ядровий мувозанатни тиклади. Мана буни дунёни қутқариш деса бўлади. Қолганини мақоламизда ўқийсиз. ☺️
📜Ханс Кристиан Андерсен. Даниялик машҳур эртакчи, "Қор маликаси", "Сув париси", "Ялонғоч қирол ҳақида эртак" сингари ўткир сатирик мазмунга эга асарлар муаллифининг қалб бисоти, кўнгил дафтарини бирга варақлаймиз.
📈Ли Куан Ю. У давлат раҳбари сифатида иш бошлаган куни баралла эълон қилди: "Истеъдодли одамлар давлатнинг бойлигидир". Осиё йўлбарси – Сингапурнинг буюк реформатори ҳақидаги мақола ҳам сизни қизиқтиради, деган умиддамиз.
🗞Николай Маар. Тил ислоҳотлари ҳамиша оғир ва мураккаб бўлган. Ўтган аср биринчи чорагида собиқ СССРда тилшунослик масалалари бўйича катта илмий баҳс бошланди. Баҳсга охири Сталин нуқта қўйди. У академик Маар назарияси ҳақида ихчамгина мақола ёзди ва совет матбуоти ноғора чалишни бошлади. Шу тариқа янги давр - совет илмий-адабий тилига асос солинди. Хўш, оқибатлари қандай бўлди? Маар назариясига қарши борганлар кимлар эди? Шу ҳақда таҳлилий мақолани кутинг. Тилшунослар учун қизиқарли материал бўлиши аниқ.
📖Питерим Сорокин. Россияда туғилган ва ҳасад мафкураси (Николай Бердяев ибораси) қурбонларидан бири. Руснинг олтинбош боласи ватанида бўлаётган ишлардан дили оғриб, АҚШга кўчиб кетади. У замонавий социологиянинг устунларидан бири. Афсуски, бизда бу фан яхши ривожланмаган. Лекин, Питeримнинг социологик тадқиқотлари, футурологик қарашларини, албатта, ўрганиш лозим.
📰Сергей Давлатов. Яхудий ота ва рус онанинг Бошқирдистонда туғилган фарзанди улуғ ёзувчи бўлиб етишди ва Нью Йоркда вафот этди. Довлатов насри хаёлот ва реализм кесишган нуқтада яралади ва риёкорларга истеҳзо билан боқишга ундайди. Умуман, ўз тақдири билан можаро қилиб яшаган ва алал-оқибат пиёнистга айланиб қолган, улуғлик чўққисидан қарсиллаб қулаган шaхснинг кечмиши сиз учун қизиқ бўлиши аниқ.
🎥Сергей Бондарчук. Буюк режиссёр, актёр ва публициcт-тадқиқотчи. У Толстойнинг "Уруш ва тинчлик" романи асосида бадиий фильм олганда, жанг саҳналари учун 30 мингдан ортиқ одамлардан фойдаланган. Сабаби ҳаммаси табиий чиқишини истаган. Шолоховнинг "Инсон тақдири" асари ҳақидаги фильм эса жаҳон киносининг олтин заҳирасидан жой олган. Буюк мастер, кино ва реал ҳаёт аро қоврилиб яшаган шахс ҳақидаги ҳикоямиз ҳам сизни қизиқтириши турган гап.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi