Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
Шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов кун давомида 1-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда бўлди.

"Дорилфунун" маҳалласидаги 14-умумтаълим мактабининг куз-қиш мавсуми ва янги ўқув йилига тайёргарлик жараёни ҳам ўрганилди.
#сайёр_қабул
Шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов бошчилигида, ИИБ бошлиғи Дилмурод Валиев, Халқ қабулхонаси мудири Насиба Гафурова, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

Карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ташкил этилган ушбу фуқаролар қабули давомида кадастр ҳужжати, уй-жой, бандлик билан боғлиқ мурожаатлар кўрилди. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#расиий
#муносабат
✍️Ижтимоий тармоқда вакцина олиш билан боғлиқ мурожаата муносабат

Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлпшмаси бош шифокори Шокир Норқобилов:

- Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг 2021 йил 1 июлдаги 120-сонли ички буйруғи ва Ангрен шаҳар СЭО ва ЖСБнинг 2021 йил 21 июлдаги 02/1775-сонли расмий огоҳлантириш хати асосида Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмасида фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари, айниқса, қабул бўлими ва шаҳар Тез тиббий ёрдам бўлими беморлар, фуқаролар билан доимий равишда кўпроқ мулоқотда бўлишларини инобатга олиб ҳамда COVID-19 коронавирус инфекциястнинг омма орасида тарқалишининг олдини олиш, ходимлар соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида эмлаш ишлари олиб борилиши белгиланган. Очиғи, тиббиёт хрдими вакцина олмаса, ўзи соғлом бўлмаса аҳоли саломатлигини мустаҳкамлай олмайди. Бугунги кун ҳолатига жами 2600 нафардан зиёд тиббиёт ходими бўлиб, улардан 92 фоизи вакцина олди. Вакцина олган тиббиёт ходимлари, фуқаролар ўртасида муолажанинг инсон саломатлиги ва организми учун ҳеч қандай ножўя таъсирлари қайд этилмади. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Президент қарори Давактив агентлиги ахборот хизмати инфографикасида

🔖 Қарорнинг тўлиқ матни

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Кенгаш_котибияти
✍️Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши "Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссия" йиғилиши ўтказилди. 📌 Унда доимий комиссия раиси Аброр Назиров, комиссия аъзолари Ҳусниддин Тургунбаев, Неъматулло Набиев, Азиз Парпиевлар иштирок этдилар ва шаҳарда ёшлар муаммоларининг ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида олиб борилаётган ишларни муҳокама қилдилар. 🖇Шу билан бирга "Ёшлар дафтари" ва унга киритилганларнинг аҳволи юзасидан таҳлил ўтказилди.
✔️Кун тартибидаги масала охирига етказилмаган эди.👇
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7