#тақдимот
Ангрен - тоғлар бағридаги мафтункор диёр
Иккинчи жаҳон урушининг бошланиши билан Ўзбекистон Республикасида иссиқлик энергетика ресурсларидан фойдаланиш янада жадаллашди. Урушнинг дастлабки кунларида саноат эҳтиёжлари учун кўмир ишлаб чиқариш давлат сиёсат даражасига кўтарилди. Ангрен шаҳрида кўмир конларини ўзлаштириш учун 1942 йилнинг 21 майида "Ангрен шахта қурилиши" ишчилар посёлкаси қурилиши тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Ангрен шахта қурилиши ишчилар посёлкаси кейинчалик Ангрен шахри қурилиши учун асос бўлди.
1942 йилнинг январидан Ўзбекистонда биринчи кўмир қазиб олиш кони ишга тушди. Ушбу кон мамлакат эҳтиёжи учун йилига ўттиз минг тонна кўмир қазиб чиқарган бўлса, 1944 йилга келиб кўмир қазиш ҳажми юз минг тоннага етказилди.
1945 йилнинг 19 январида Республика Ҳукумати "Ангренда кўмир разрезини қуриш ҳақида" қарор қабул қилади. Қурилиш ишларига қўшимча саккиз юздан ортиқ ишчилар жалб этилди. Бу даврга келиб, Ангрен шахта қурилиши ишчилар посёлкаси кенгайиб, унинг таркибида кўп қаватли иморатлари бўлган янги "Соцгород", "Шахтёрский", "Жигаристон", "Тешик-тош", "Туркқишлоқ", "Энергетиклар" шаҳарчаси, "Центральный" каби аҳоли яшаш жойлари ҳисобига кенгая бошлади.
1946 йилга келиб, "Ўзбек уголь", "Ғишт заводи" каби корхоналар ҳам қуриб битказилди. Бир томондан кўмир ҳавзасида ва у билан боғлиқ бўлган йўналишларда ишловчиларнинг сони ортиши, иккинчи томондан кўмир қазиб олиш ҳажмини ошириш ҳамда ишчи кучини турар-жой ва яшаш манзиллари билан таъминлаш, кончилар посёлкаси кенгайиб, шаҳар структураси даражасига кўтарилишига имкон берди.
Ангрен ҳудудида саноат қурилишининг жадаллашиши ва ривожланиши учун Тошкент области таркибида мустақил Ангрен деб номланган шаҳарни ташкил этиш тўғрисидаги Республика Ҳукуматининг қарори катта туртки бўлди.
1946 йил 13 июнда Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиумининг қарори эълон қилинди ва шу тариқа Тошкент вилоятида кончилар шахри бўлган Ангрен шахрига асос солинди.
Алижон Юсупов,
шаҳар Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
🔰 Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимни қуйидаги муддатларда ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши шарт:
➖ меҳнат шартномаси технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан бекор қилинганда - камида 2 ой олдин;
➖ меҳнат шартномаси ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан, қонунчиликка мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлган тақдирда бекор қилинганда - камида 2 ой олдин;
➖ меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши муносабати билан бекор қилинганда - камида 2 ҳафта олдин.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#онлайн
“Табиат — ҳаммамиз учун” экологик акцияси бошланди
😊Эрта тонгдан Тошкент вилояти бўйлаб ташкил этилган “Табиат — ҳаммамиз учун” экологик акцияси юзлаб ҳудуд фаоллари, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари бир мақсадда бирлаштирди.
✅Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши билан ҳамкорликдa ўтказилаётган тадбирда доирасида автомобиль йўллари атрофи, сув бўйи ва дарахтзорларда кенг кўламли тозалаш, чиқиндиларни йиғиш, атроф-муҳитни тартибга келтириш ишлари амалга ошириляпти.
🤝Асосий мақсад сайёрамиз тозалигига ҳисса қўшиш, экомаданиятни ўстиришдан иборатдир. Табиат озодалигига ўз ҳиссани қўшиш истагидаги Тошкент вилояти ёшларини ушбу акцияда фаол иштирок этишга чорлаймиз.
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok

Акция доирасида 40 гектарга яқин майдон чиқиндилардан тозаланди
👉Батафсил ўқиш
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
👉Батафсил ўқиш
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#эълон
Азиз ҳамшаҳарлар!
✅ 2021 йил 13 июн куни соат 18:00 да "Бунёдкор" дам олиш масканида Ангрен шаҳри ташкил этилганлигининг 75 йиллиги муносабати билан, шунингдек аҳоли кайфиятини кўтариш мақсадида КОНЦЕРТ ДАСТУРИ ўтказилади.
✅ Концерт дастурида шаҳримизнинг бадиий жамоалари билан биргаликда "Шўрданак" хажвий гурухи, "Мажнунтол" эстрада гурухи ҳам иштирок этади.
Барчани ушбу концерт дастурини томоша қилишга таклиф этамиз!
@angrenmadaniyat

Етмиш беш ёш - Ангреним сенгадир таъзим!
Тупроғида олтин - зарлар жо бўлган элим,
Тўрт томони кенг тоғларга ҳимоя дилим
Заминида кўп миллатни сийлаган халқим
Етмиш беш ёш Ангреним –сенгадир таъзим.
Шарқдан чиққан қуёшингда буюк ҳикмат бор,
Сендан кетсам вужудимда бутун олам тор,
Шарқираган сойларингда меҳр боғи бор,
Етмиш беш ёш Ангреним –сенгадир таъзим
Ҳар гўшангда унса майса обод бўлгай,
Ҳар боғингдан булбул учса, шўх сайрагай
Кончиларинг бел боғласа ер титрагай,
Етмиш беш ёш Ангреним –сенгадир таъзим.
Етмиш бешни қарши олган бобом сўзлар,
Болам кўпнинг дуосин ол , дуо қўллар,
Шу заминни обод этган буюк зотлар,
Етмиш беш ёш Ангреним –сенгадир таъзим.
Сенда бордир танти халқинг, мехнаткашу- меҳрибонинг,
Ҳатто олим , учувчию, қурувчию, тилшуносинг,
Осмонўпар биноларга қалам олди буюк зотинг,
Етмиш беш ёш Ангреним –сенгадир таъзим.
Шукур қилгум шу заминга кўнгил қўйдим,
Дил бердилар дилгинамда таскин кўрдим,
Бу сўзимни обод юртнинг файзи билдим,
Етмиш беш ёш Ангреним –сенгадир таъзим.
Муқаддам БЕГМУРОДОВА