Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.26K subscribers
104K photos
7.99K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
#Сўнгги_қўнғироқ

Ангрен шаҳридаги 18-умумтаълим мактабида «Сўнгги қўнғироқ» тадбири кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Тадбирда фаоллар, шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Зарифа Эралиева, Неъмат Душаев иштирок этдилар.

Тадбирда Президентимизнинг мактаб битирувчиларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.

Мактаб директори Маҳмуджон Маъмуралиев аълочи, фаол ўқувчи ва битирувчиларга Фахрий ёрлиқларни тантанали топширди.

Тошкент вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси томонидан ўқувчи-ёшларга китоблар совға қилинди.

Каналга уланиш
👇👇👇
@AOKBToshvil
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Болалар пляжларида болаларнинг фақат 10 кишидан ортиқ бўлмаган таркибда гуруҳ-гуруҳ бўлиб чўмилишига рухсат берилади. Сувда бир вақтнинг ўзида биттадан ортиқ бўлмаган гуруҳнинг бўлишига рухсат берилади. Сузишни билмайдиган болалар алоҳида чўмиладилар. 10 кишидан иборат ҳар бир гуруҳ ҳисобига бир нафар қутқарувчи бўлиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#жараён

Ангрен шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, пиёда ва транспорт бошқарувчиларининг ҳаракатланишларига қулайлик яратишга алоҳида эътибор қаратилган.

Шу мақсадда "Алишер Навоий","Бунёдкор" кўчаларидан ўтган йўлларга йўл белгилари чизиш ишлари амалга оширилаяпти.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги томонидан шаҳар ҳудудидаги мавжуд йўлларни тартибга келтириш учун барча имкониятлар ишга солинмоқда. Шаҳар марказий ва ички кўчалар йўллари ва атрофига йўл белгиларини ўрнатиш ва техник-монтаж ишларини "Махсус эксплуатация монтаж бўлинмаси Ангрен шаҳар гуруҳи томонидан бажарилмоқда. Ушбу жараёнда шаҳар ИИБ ЙҲХБ ҳам иштирок этаяпти.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати @angrenhokimligi_7
​​#Эълон

Шошилинг, вақт оз қолди!

Журналистлар, блогерлар, ОАВ ходимлари диққатига!

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати вилоят ҳаётига доир телерадио, интернет ва босма нашрларда эълон қилинган материаллар танловини эълон қилади.

Танлов шартлари:

материаллар Тошкент вилояти миқёсида аниқ бир соҳани қамраб олиши керак;

материалларнинг жанри чегараланмаган;
танловнинг ҳар бир иштирокчиси камида 5 та материал билан қатнашиши шарт;
танловга материаллар 2021 йилнинг 15 июнига қадар @tanlov_oav_bot орқали қабул қилинади.

❗️Юборилган материалларнинг ҳақиқатдан ҳам ОАВда эълон қилинганини тасдиқловчи маълумотнома тақдим этилиши шарт.

Асосий номинациялар:

1. Энг яхши теле-видео материал;
2. Энг яхши радио эшиттириш;
3. Энг яхши интернет материали;
4. Босма нашрларда чоп этилган энг яхши материал;
5. Энг яхши фотолавҳа.

Номинациялар ғолиблари қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:

1-ўрин
: 10 миллион сўм;
2-ўрин: 5 миллион сўм;
3-ўрин: 3 миллион сўм.

Тақдирлаш маросими 2021 йил, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида бўлиб ўтади.

Қўшимча маълумотлар ва танловга тақдим этилган материаллар билан Тошкент вилояти ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги саҳифалари орқали танишиб боришингиз мумкин.

Изоҳ: Танлов материаллари 2021 йил 1 апрелдан кейин эълон қилинган бўлиши керак!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok