Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#шаҳар_Кенгашида
🔎Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг
навбатдаги йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишини Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши раиси шукурулла Маҳмудов олиб борди.
🖇Сессия кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ–6155-сон Фармонининг ижроси юзасидан “Йўл харитаси” ва чора-тадбирлар режасинингI чораги давомида амалга оширилган ишлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
1 майдаги “Худудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида” ПҚ-4702-сонли қарори ижроси жумладан, Ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижалари, амалий чора-тадбирлар режалари, ҳудудий даражада ҳал этиладиган муаммолар таҳлили, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармон 2-иловасининг 17-бандига мувофиқ қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ҳамда ҳудудларнинг ривожлантириш дастурининг бажарилиши ҳолати, Уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантиришга доир устувор вазифаларнинг амалга оширилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда “Халқпарвар” комиссияси томонидан амалга оширилган ишлар, Шаҳарда 2021 йилда “Обод маҳалла” дастури доирасида “Тараққиёт” ва “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинларининг архитектуравий қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш бўйича амалга оширилиши режалаштирилган ишлар, Маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш, Ангрен шаҳрида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотлар бузилиши натижасида уларга етказилган зарарлари қоплаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
14 январдаги “Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш ҳолатини аниқлашнинг самарали механизмини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4951-сонли қарори ижросини таъминлаш, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Ангрен шаҳар бўлими қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағлар ва уларни сарфлаш, Ангрен шаҳридаги ҳар бир маҳалланинг имкониятлари ва “ўсиш нуқталари” дан келиб чиқиб, комплекс ривожлантириш дастурларини тасдиқлаш каби масалалар муҳокама қилинди.
🔗Масалалар юзасидан шаҳар Кенгаши котибияти мудири Отабек Анаров, шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Музаффар Сулкаев, шаҳар ҳокимининг ўринбосари Шерали Джумабоев, Молия бўлими бошлиғи Анвар Джаббаровлар ҳисобот бердилар.
🖇Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан депутатлар фикр-мулоҳазалар билдирдилар. Ҳар бир масала атрофлича муҳокама этилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати @angrenhokimligi_7
Вилоятда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерлар давлат захирасига қайтарилмоқда

https://youtu.be/se4ihmZhHhU

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Вилоятда йил якунига қадар мактабгача таълим ташкилотларига болалар қамрови неча фоизга оширилади?

https://youtu.be/nkW2hUSqkMg

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#спорт
✍️Навоий шаҳрида бокс бўйича 2005-2006 йилларда туғилган ӯсмирлар ӯртасида Ӯзбекистон Чемпионати бўлиб ўтди.
✔️Бир ҳафта давом этган баҳсларда Ангрен шаҳар Болалар-ӯсмирлар спорт макбининг Бокс бӯлими тренерлари Рустамжон Рустамов ва Хамиджон Жиянбаевлар қӯл остида бокс спорти билан мунтазам шуғулланиб келаёган Аминжон Қосимов муваффақият қозонди. У ўз вазн тоифасида фахрли 1-ӯринни эгаллаб Ӯзбекистон Чемпиони шарафига сазовор бўлди.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати @angrenhokimligi_7
#спорт
🔹 Ангрен шаҳар ҳокимлигининг ташаббуси билан спорт мусобақалари ташкил этилди.

🔸Унда шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бӯлими, Болалар-ӯсмирлар спорт мактаби ўзаро хамкорликда спортнинг эркин ва юнон-рум кураши турлари бўйича шаҳар чемпионатини юқори савияда ўтказдилар.

▪️Қизғин ва муросасиз курашларнинг ғолиблари ва иштирокчилари шаҳар ҳокимлиги ва ҳомийлар томонидан медаллар ва дипломлар билан тақдирландилар.
✔️Мусобақалар давомида ёш иқтидорлар сараланиб, келгусида Ангрен шаҳри шаъни ҳимоя қила оладиган умидли ва маҳоратли ёшлардан иборат шаҳар терма жамоалари шакллантирилди.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати @angrenhokimligi_7
✍️Ангрен шаҳридаги "Обод турмуш", "Ибн Сино" кўчалари кесишган чорраҳада транспорт ва пиёдалар ҳаракати тартибга келтирилди.