Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
104K photos
7.99K videos
118 files
21K links
Download Telegram
#спорт

АНГРЕН ШАҲРИ ВАКИЛЛАРИ ФАХРЛИ ЎРИНЛАРДА!

🔎Вилоят хотин-қизлари ўртасида “Аёллар спартакиадаси”да шаҳримиз вакиллари зафар қучдилар.

Хотин-қизлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида спортнинг турли йўналишлари бўйича “Аёллар спартакиадаси” мусобақалари ўтказилди.

🔹 Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Баҳодир Ганиев ҳамда Тошкент вилояти касаба уюшмалари бирлашмаси Кенгаши раиси ўринбосари Ўткир Рашидов иштирокчиларни табриклаб, илиқ фикрларини билдирдилар.

📎 Мусобақаларда вилоятимизнинг 22 та туман, шаҳаридаги корхона, ташкилотлар ходимларидан 350 нафар хотин-қиз иштирок этди

🔗Унда спортнинг стол тенниси, волейбол, шашка, шахмат, стритбол, енгил атлетика ҳамда дартс турлари бўйича баҳслашдилар.

🏓Стол тенниси бўйича 28 нафар иштирокчи катнашиб, 1-ўринни Ангрен шаҳридан Наталья Овасапова эгаллади.

🏐Волейбол бўйича иштирок этган 17 жамоа ичида 1-ўринни Ангрен шаҳри жамоасига насиб қилди.

📍Спортнинг дартс (50 ёшдан катталар учун) тури бўйича 10 нафар иштирокчи қатнашиб, 1-ўринга Ангрен шаҳри вакили Гулбаҳор Мусаева муносиб деб топилди.

🔹 Тошкент вилояти Касаба уюшмалари бирлашмаси Кенгаши ғолиб ва иштирокчиларни қимматбаҳо ва эсдалик совғалари ҳамда дипломлари билан тақдирлади.

▪️Тадбир якунида Тошкент вилояти спорти ривожига мунрсиб улуш қўшган 5 нафар фахрий ва мусобақа ҳакамларидан 15 нафарига касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари тақдим этилди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
СОХТА “ТАБИБ”ЛАРГА ИШОНИБ, СОҒЛИГИНГИЗНИ ХАВФ ОСТИГА ҚЎЙМАНГ!

Инсон ҳаёти давомида турли касалликларга дучор бўлади. Касалликдан фориғ бўлиш йўлини излар экан, бемор даволашнинг турли усулларига, жумладан замонавий тиббиётга, халқ табобати усулларига ва илоҳий шифога мурожаат қилади.

Маълумки, замонавий тиббиёт илмий асосланган ва клиник амалиётда ўз тасдиғини топган натижаларга, халқ табобати эса узоқ йиллик кузатув, синов ва тажриба натижаларига таянади. Илоҳий шифонинг асосини эса ишонч ва эътиқод ташкил этади.

Инсон руҳияти орқали даволашни мақсад қилган яна бир тоифа табиблар борки, ҳамма вақт ҳам уларнинг усулларини қувватлаб бўлмайди.

Жумладан, гипноз ва экстрасенслик қобилиятларидан фойдаланиш орқали, биоток ва энергетика майдонлари ҳамда турли диний удумларни қўллаш ёрдамида даволашга уриниш ана шулар жумласидандир.

Касалликларни турли ноодатий йўллар билан даволашга даъвогарлик қилаётган фирибгарларни ҳаётимизда кўп учратамиз. Бу борада ижтимоий тармоқларда қизғин мулоҳазалар бўлганлигини кўпчилик эслайди ҳам.

Шу ўринда аҳолининг ишонч ва эътиқодидан фойдаланиб, соҳта табиблик фаолияти билан шуғулланаётган айрим кимсаларнинг алдовига учраб қолишдан огоҳ этмоқчимиз.

❗️Ноодатий йўллар билан даволашни таклиф қилаётган айрим сохта табиблар таъсирига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлинг.

Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 29 декабрда 3111 рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият кўрсатиш тартиби ва ҳажмлари тўғрисида”ги низомда ҳам оккультизм-афсун, шунингдек диний маросимлар орқали касалликларни даволаш халқ табобати ҳисобланмаслиги кўрсатиб ўтилган.

Шу боисдан юртдошларимиздан муқаддас динимиз номидан фойдаланиб, сохта обрў орттиришга уринаётган товламачилардан эҳтиёт бўлишларини ва ўз соғликларини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ангрен шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда
Батафсил🎥видеолавҳада
Каналга уланиш ➡️@angrenhokimligi_7
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Истеъмолчининг ҳуқуқлари қонун билан ҳимоя қилинади

🔰 Истеъмолчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

👉 товар (иш, хизмат) ҳақида, шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш;

👉 товар (иш, хизмат)ни эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатли бўлиши;

👉 товар (иш, хизмат)нинг хавфсиз бўлиши;

👉 ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфли нуқсони бўлган товар (иш, хизмат), шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган моддий зиён, маънавий зарарнинг тўлиқ ҳажмда қопланиши;

👉 бузилган ҳуқуқлари ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб судга, бошқа ваколатли давлат органларига мурожаат этиш;

👉 истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмаларини тузиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Кеча юртимизда 193 нафар фуқарода коронавирус қайд этилди

🔺2021 йил 3 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 83623 (+193) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌1 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Бухоро вилоятида,
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌8 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Фарғона вилоятида,
📌2 нафари Хоразм вилоятида,
📌20 нафари Тошкент вилоятида,
📌154 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 631 нафарга eтди.

♻️Кеча кун давомида:
📌Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
📌Бухоро вилоятида 6 нафар,
📌Жиззах вилоятида 3 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 21 нафар,
📌Тошкент вилоятида 16 нафар,
📌Тошкент шаҳрида 125 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 81629 (+180) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1363 нафар бемордан 209 нафари оғир, 94 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Болалар COVID-19 га қарши эмланадими?

📍 https://uza.uz/posts/254518

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
#1_сектор

🔰"Соғлом" МФЙ ҳудудини ободонлаштириш ва тартибга келтириш ишларида маҳалла ёшлари ташаббус кўрсатишди.
3_сектор
#маҳаллабай

✔️"Маҳаллабай" ишлаш тизимининг татбиқ этилиши ҳудудни комплекс ривожлантириш имкониятини берди.

🔎Ангрен шаҳридан олис ҳудудда жойлашган "Дукент" ва "Янгиобод" қўрғонларида 5 та маҳалла мавжуд бўлиб, айни паллада "маҳаллабай" ишлаш кенг жорий этилган.

🔹Хусусан, "Улуғбек" МФЙдаги мавжуд кўча йўллари "маҳаллабай" ўрганилди. Эндиликда ушбу маҳалла йўллари кўпчиликнинг кўмаги билан ободонлаштирилмоқда.

Ангрен шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими, 3-сектор ҳамда "Улуғбек" МФЙ масъулларининг саъй-ҳаракатлари билан махсус техникалар жалб этилди ва маҳалланинг ички кўча йўллари шағал ётқизилиб, текисланди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
#коронадайджест

👉Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази томонидан тайёрланаётган COVID-19 га қарши вакциналарнинг ишланмалари бўйича дайжестни эътиборингизга ҳавола этамиз
(04.04.2021 ҳолатига кўра).

Германия Президенти оғир чекловли ҳафталарга тайёргарлик кўришга чақирди

Эрон президенти мамлакатда коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошланганини эълон қилди

Испания 2022 йилда COVID-19 га қарши ревакцинация имкониятини муҳокама қилди

Нидерландиялик олимлар мушуклар учун коронавирусга қарши вакцинани яратмоқдалар

Гамалеи номидаги илмий марказ коронавирусга қарши вакцинани янгилаш механизмини ишлаб чиқди

➡️https://online.pubhtml5.com/vqlk/rowe/

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
#мазмун_моҳият

🔰Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги "Маънавий-маърифий ишлар тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПҚ-5040-сонли Қарорининг мазмун-моҳияти хусусида
Ангрен шаҳар Адлия бўлими бошлиғи Абдурасул Муҳитдинов
шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига
батафсил тушунтирди.

🔹Бундан ташқари, ўтган ҳафта давомида мамлакат қонунчилигидаги янгиликлар, қпбул қилинган қарор ва фармойиш ва меъёрий ҳужжатлар юзасидан ҳам ахборот берди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7