Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
7.99K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
#Ангрен
#ёшлар_дастури
#бандлик
#тадбиркорлик Бўлғуси тадбиркорларга — имтиёзли сертификатлар
✍️Ангрен шаҳрида Президентимиз томонидан илгари сурилган “Ёшлар: 1+1” дастури асосида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, “Ёшлар дафтари”даги ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, ўзини-ўзи банд қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
🔗Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси “Тадбиркорликка ўқитиш маркази” томонидан “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни тадбиркорлик ва бизнес асосларига ўқитиш бўйича 14 кунлик ўқув курси ташкил этилиб, унда 29 нафар йигит-қиз зарур кўникмалар олдилар.
Ўқув машғулотлари ҳам ниҳоясига етди. Бугун сертификатларни топшириш тадбир бўлиб ўтди. Унда Ангрен шаҳар ҳокимининг ўринбосари Салим Анарбоев “Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни тадбиркорлик асосларига ўқитиш бўйича семинар-тренингларнинг ўрни ва аҳамияти, тадбиркорликнинг афзалликлари ҳамда кредит маблағларини мақсадли сарфлаш хусусида сўз юритди.
🔍Ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган 25 нафар бўлажак тадбиркорга имтиёзли сертификатлар тантанали равишда топширилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Тадбир жараёнидан лавҳалар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оммавий иммунитет ҳосил бўлса, коронавирус чекланади деган фикрлар ростми?

Ўзбекистонда аниқланаётган беморларда коронавируснинг қайси штамми учрамоқда?

〰️〰️〰️
📹 АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
МАҲАЛЛАМИЗ ИФТИХОРЛАРИ

Маълумки бугунги кунда маҳалла тизимини янада ислоҳ қилиш, ҳар бир йўналишда амалга оширилаётган ишларни Маҳаллабай ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Муҳтарам Президентимиз томонидан 22-март "Маҳалла ходимлари куни" деб эълон қилинганлиги ҳам фикримизнинг мисоли бўла олади.

Ангрен шаҳар Маҳалла тизимида ҳам фаол меҳнат қилаётган ходимлар "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлигининг Ташаккурномаси билан тақдирланди. Улар:

1)
Абдукаюмов Икрамжан Инвмович- Геолог маҳалла фуқаролар йиғини раиси.
Бу камтар инсон ўзи фаолият юритаётган маҳалласида бир қатор ишлар амалга оширди. Уларнинг натижасини маҳалла аҳолисининг кайфиятидан сезсангиз ҳам бўлади.

2)
Эгамова Дилрабо Қахрамон қизи-Гулбоғ маҳалла фуқаролар йиғинининг Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси, ёг тадбиркор. Умуман маҳалла тизимида жамоатчилик асосида ташкил қилинган ушбу лавозимда масъулият билан фаолият олиб бормоқда.

3)
Мўминова Гавҳар Музаффар қизи- Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Вазирлигининг Тошкент вилояти бошқармаси етакчи мутахассиси лавозимида фаолият бошлаган, ёш бўлишига қарамасдан бир қанча ютуқларга эришиб келмоқда.

Ангрен шаҳар Ҳокимлиги номидан ушбу совриндорларни самимий табриклаймиз, улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

t.iss.one/angren_mahalla
МАҲАЛЛАМИЗ ИФТИХОРЛАРИ

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

t.iss.one/angren_mahalla
Ангрен шаҳрида "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"га киритилганлар қўллаб-қувватланди.
#маҳаллабай ✔️Ангрен шаҳрида ҳам "маҳаллабай" ишлаш тизими кенг кўламда олиб борилаяпти. ▪️Аҳолининг “Темир дафтар”, “Аёллар дафтар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган қатламини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасида ташаббус ва ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилаяпти.
🔎“Саноатқурилишбанк” бошқаруви томонидан маҳаллаларда аниқланган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, бугун “Истиқлол” маҳалласидаги 2 та оилага тикув машинаси ва 1 та оилага электр печи, “Боботоғ” маҳалласидаги 1 та оилага 1 та тикув машинаси каби маиший анжомлар, “Оппартак” маҳалласида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилаларнинг бирига эса 2 бош қўй олиб бориб берилди.
🔹Бундан ташқари, “Маҳалла ходимлари куни” муносабати билан "Ғафур Ғулом" ҳамда “Тараққиёт” маҳалла фуқаролар йиғинлари идоралари учун ахборот технологиялари ва компьютер жамланмалари ҳам туҳфа қилинди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар1+1
#бандлик
#тадбиркорлик

Навбатдаги "Ёшлар1+1" дастури доирасида "Ҳао бир тадбиркор - ёшларга мададкор!" тамойили асосида ўқув курслари якунланиб, бўлғуси тадбиркорларга имтиёзли сертификатлар берилди.
Батафсил🎥видеолавҳада
Каналга уланиш ↩️
@angrenhokimligi_7