Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ёшлар форумида сўзлаган нутқидан:

2021 йилдан энг юқори балл билан ўқишга кирган 200 нафар талабага махсус Президент гранти берилади

Ёшларнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун 100 миллион доллар ажратилади

Ёш мутахассисни ишга олган ташкилотларга имтиёзлар берилади

Ҳудудларда Ёшлар кичик саноат зоналари ташкил этилади

«Ёшлар: 1+1»: Янги дастур бўйича ишсиз ёшлар тадбиркорларга бириктирилади

1-5 май кунлари Андижонда катта ёшлар фестивали бўлади

2 ва ундан ортиқ болалари контрактда ўқидиганларга кредит берилади, кредитни ўқишни битириб, ишлаб тўлаш мумкин

IT соҳасида фаолият юритаётган ёшлардан гуруҳ ташкил қилинади ва улар дунё гигантлари Facebook, Google каби компанияларнинг тажрибасини ўрганиш учун АҚШ даги Силикон водийсига саёҳатга юборилади.

IELTS ва бошқа халқаро баҳолаш дастурларида юқори балл тўплаганларга имтиҳон харажатлари қоплаб берилади.
#мактабдан_хабар

🔰Ангрен шаҳар 35-умумий ўрта таълим мактабида 42219-ҳарбий қисмда ҳамкорликда тадбир ўтказилди.

📎Унда мактаб директори ўринбосари в.в.б С. Азизова, ЧҚБТ раҳбари Д. Қўйлиевлар «КИМ ВАТАНГА СОДИҚ БЎЛСА - МEНДИРМАН ЎША» шиори остида ватанпарварлик ойлиги доирасида ҳарбий қисм хизматчилари ва мактаб ўқувчилари иштирокида яна бир мазмунли кичик доирада тадбир бўлиб ўтди. Уни ЧҚБТ раҳбари Д. Қўйлиев ташкиллаштирди ва олиб борди. ММИБДЎ в. в. б С. Азизова тадбирни кириш сўзи билан очиб берди.

📌Тадбирда мактабнинг фаол ўқувчилари «Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари», ва ватанпарварлик ва тинчлик тўғрисидаги шеърлардан намуналар айтиб бердилар.
Ҳарбий қисм ходимлари Ў.Алиқулов. Қ.Ғофуров Қуролли кучларнинг юртимиздаги аҳамияти, ҳарбий хизматчиларнинг маъсулиятли ва машаққатли хизмати, маҳаллий аҳоли, жумладан мактаб ўқувчиларининг шу соҳага муносабати, масъулияти, ҳуқуқ ва бурчлари ҳақида маълумотлар берди.
Х.БАЛТАБАЕВА,
мактаб директори
@angrenhokimligi_7
#мотивация
Тадбирда фаол қатнашган ўқувчиларимиз-ҳарбий қисм раҳбарияти томонидан тақдирландилар.
2020 йил 24-25 декабр кунлари Ангрен шаҳар ХТБга қарашли 10-умумтаълим мактабида ''Ёшлик'' ЖТСЖ минтақавий бўлинмаси томонидан спортнинг "Волейбол" тури бўйича ўқувчи қизлар ўртасида Ангрен шаҳар ХТБ ''Мудир кубоги'' спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақада 26-мактаб ўқувчилари 3-ўрин, 10-мактаб ўқувчилари 2-ўринни эгалладилар.17-мактаб ўқувчи қизларидан ташкил топган волейболчилар жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллаб, энг олий мукофот ''Мудир кубоги''ни қўлга киритишди. Барча иштирокчиларга ХТБ Амалий фанлари методисти М.Унаров томонидан медал ва дипломлар топширилди.

📱Ангрен шаҳар ХТБнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари
@angrenhokimligi_7
Республика Маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлими томонидан "Тошкент вилояти Сув таъминоти" МЧЖ Ангрен шаҳар бўлимида ишчи-ходимлар иштирокида маънавият соати ўтказилди.
❇️Маънавият соати кун тартибида шаҳар ҳокиминг 2020 йил 12-декабрда бўлиб ўтган Халқ депутатлари шаҳар кенгаши сессиясида Ангрен шаҳар хокимининг шаҳар аҳолисига йўллаган мурожатининг мазмун моҳияти тўғрисидаги масала бўлди.
❇️Маънавият соатида "Янги йилни оилам билан кутаман" мавзусида ҳам тарғибот ишлари олиб борилди. Маънавият соатида 35 нафар ходим қатнашди, шундан 20 нафари ёшлар бўлди.

А. Юсупов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлими раҳбари https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ангрен шаҳрида "Ёшлар - келажагимиз бунёдкорлари!" мавзуси остидаги тадбир жараёнидан лавҳалар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ангрен шаҳрида ёшлар ҳаётига оид тадбирлардан лавҳалар
#спорт

🔰 “Тараққиёт” МФЙдаги 18-умумтаълим мактаб спорт залида Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими, Спорт бўлими, Болалар-ўсмирлар спорт мактаби, Халқ таълими бўлими ҳамда Ёшлар агентлиги билан биргаликда "Кўча спорти"(Street workout) мусобақасининг шаҳар биринчилиги бўлиб ўтди.

Мусобақада 124 нафар иштирокчилар, улардан 64 нафар уюшмаган ёшлар қатнашди. Мусобақа 3та "Турник", "Брусья"(қўшпоя) ва "Эркин акробатика" йўналиш бўйича баҳс олиб борилди.

Мусобақа қатнашчиларидан . А. Азимжонов ( "Кўктерак"МФЙ)
Ш. Муҳаммаджонов,
А. Умаров ( "Гулзор"МФЙ),
А. Мирзамиддинов ( "Тараққиёт"МФЙ),
Э. Алмухаммедов ("Карвон"МФЙ),
Т. Лисин, К. Мартиросян ("Нурчи"МФЙ)лар ғолиб бўлдилар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.
@angrenhokimligi_7