Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
103K photos
7.95K videos
116 files
20.8K links
Download Telegram
Ижро иши бўйича ҳозирда таъқиқлар бекор қилинган

Ижтимоий тармоқларда Бюронинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан ижро иши бўйича қарздорлик қоплаб берилмаганлиги бўйича жойлаштирилган материал юзасидан муносабат

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздорлар  Х.Қурбонқулов ва Ф.Мараджабовадан солидар тартибда ундирувчи "DAVR-BANK" ХАТ фойдасига жами 286 млн. 446 минг сўм кредит қарздорлигини ундириш ҳамда давлат даромадига 11 млн. 457 минг сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига  келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 198-1-моддасига асосан қарздор Х.Қурбонқуловга базавий 10 баравар миқдорида жарима қўлланилган. 

Ижро ҳаракатлари қарздор Х.Қурбонқуловга тегишли бўлган, “JETOUR” русумли, 2023 йилда ишлаб чиқарилган, автотранспорт воситаси хатланиб, келишув далолатномасида белгиланган 319 млн. 480 минг сўмга баҳоланган ва онлайн-аукцион орқали сотувга чиқарилган ҳамда 2024 йил 12 августда автотранспорт сотилган. 

"ELEKTRON-ONLAYN AUKSIONLARNI TASHKIL ETISH" AЖ.нинг.2024 йил 20 августдаги баённомасига асосан бўлим депозит ҳисоб рақамига 253.028.160 сўм келиб тушган.

Ушбу маблағлар Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 80-моддаси асосан тақсимланган.
Шундан сўнг, автотранспорт воситасига қўйилган таъқиқлар 2024 йил 21 август кунида бекор қилинган.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
Мавлуда Абдурахмонова - шаҳар ҳокимининг ўринбосари:

- Муносиб номзодга овоз бераман... Сиз ҳам сайловда иштирок этинг, юртимиз равнақи учун ўз ҳиссангизни қўшинг!

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вера Бабицкая -
преседатель Белорусского Культурнрго центра
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Challenge davom etadi...

Angren shahar "Go‘zal"
mahalla fuqarolar yig‘ini
Hokim yordamchisi
Muratov Dilmurod Manazarovich

#saylov2024
#meningOvozim
#meningTanlovim

Saylov jarayonlarida faol ishtirok eting!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Challenge davom etadi...

Angren shahar "Yangi Go'shsoy"
mahalla fuqarolar yig‘ini
hokim yordamchisi  Akmal Sharaffutdinov

#saylov2024
#meningOvozim
#meningTanlovim

Saylov jarayonlarida faol ishtirok eting!
Шу кунларда маҳаллаларда рўйхатга олинган оилаларнинг ижтимоий аҳволи, яшаш тарзи ва уларни қийнаб келаётган муаммолари жойида ўрганилиб, бириктирилган раҳбарлар индивидуал режа асосида кўмаклашилмоқда.

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Мавлуда Абдурахмонова "Оппартак"," Истиқбол" маҳаллаларида бўлди.

Унда рўйхатга киритилган оилалар хонадони маҳалла ходимлари билан биргаликда ўрганилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
Challenge davom etadi...

Angren shahar "Yangi Go'shsoy"
mahalla xotin-qizlar faoli Iroda Xoliqova

#saylov2024
#meningOvozim
#meningTanlovim

Saylov jarayonlarida faol ishtirok eting!
Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлди.

Кун тартибидаги масалалар жумладан, Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон-2030" стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги 37-сонли Фармонининг Ангрен шаҳридаги ижроси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 апрелдаги “2022-2026 йилларда Тошкент вилояти ҳудудларини комплекс ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 228-сонли қарори билан тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлар ижроси ҳамда шаҳарда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича тасдиқланган Бандлик дастурининг 9 ойлик ижроси тўғрисидаги масалалалар кўрилди.

Ушбу масалалар Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилишида кўриб чиқилган

Масалалар юзасидан шаҳар ҳокимиининг биринчи ўринбосари Яшин Наралиев сўзга чиқди.