Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#муаммо_ва_ечим

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида "Янги Ҳаёт" маҳалласида бўлиб ўтган сайёр қабулда фуқаронинг кўп қаватли уйлардан бири 1а/1б манзилда ичимлик суви тармоғи қувурининг ёрилиши оқибатида сув сизиб чиққанлиги ва уни бартараф этишда амалий ёрдам сўраган мурожаати жойида кўрилди.

Шаҳар ҳокими мазкур мурожаатни ижобий ҳал этиш чорасини белгилади. "Тошкент сув таъминоти" АЖ шаҳар бўлими томонидан тегишли техника воситалари ва зарур ишчи кучи сафарбар этилди. Корхона раҳбари Х.Муҳиддиновга ушбу ҳудуддаги ичимлик суви қувурини алмаштириш бўйича зарур таклифлар киритиши юзасидан топшириқ берди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
Шаҳар ҳокими Алишер Райимов "Янги Ҳаёт" маҳалласида сайёр қабулда фуқаронинг мурожаатини жойига чиқиб ўрганди.

Жумладан, "Амир Темур" кўчасидан 5-умумий ўрта таълим мактабига болалар учун пиёдалар ўтиш йўлагини ташкил этиш масаласининг ечимини ҳал этиш бўлиб, унда шаҳар ҳокими ЙҲХБ бошлиғига зарур топшириқлар берди ва ижросини назоратга олди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
Ангрен шаҳрида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов 1-сектор кесимида маҳаллаларда содир этилган жиноятчилик ҳолатларига бағишланган "Бир жиноят муҳокамаси" тадбири бўлди. Унда шаҳар ҳокими А.Райимов жиноятчилик ва унинг сабаблари, оқибатлари хусусида сўз юритди. Барчага ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича зарур тавсиялар берди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub