Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.26K subscribers
104K photos
7.99K videos
118 files
20.9K links
Download Telegram
Барча жойларда бўлгани сингари бугун эрталабдан Ангрен шаҳрида ҳам умумхалқ ҳашари уюшқоқлик билан бошланди.

"Тошкент сув таъминоти" Ангрен шаҳар бўлимига қарашли Аэроция станциясида корхона ходимлари томонидан ҳудудда тозалик, ободонлаштириш ишлари олиб борилаяпти.
Ҳашар - азалий қадрият. Бугун эрталабдан "Самарчўғ" маҳалласининг каттаю кичиги ушбу қадриятни амалда ифода этиб, умумхалқ ҳашарига шайландилар.

Кун давомида маҳалла кўчалари, бўш ер майдони ва йўл ён-атрофида, хонадонлар олдида супуриш-сидириш, тозалаш, дов-дарахтларни тартибга келтириш ҳамда ҳуддуддаги қабристон ички қисмида ободонлаштириш ишларини амалга оширдилар.
19- мактаб жамоаси "Маҳалла обод - юрт обод!" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашарини баҳамжиҳатлик билан кўтаринки кайфиятда бошладилар.
Ҳашарда мактаб ҳудуди атроф- муҳит супурилди. Дарахтларга шакл берилди, оҳакланди. Синф хоналарининг эшик- деразалари чанги артилди, ювилди. Ариқ- зовурлар тозаланди.