Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
Ангрен шаҳар "Тараққиёт" маҳалласида ободонлаштириш ишлари
#эслатма

Ҳурматли ҳамшаҳарлар!

Ангрен "Ёнғиннинг олдини олиш ва техник хизмат кўрсатиш" МЧЖ
Ангрен шаҳар  бўлими огоҳлантиради!

▪️  Мавсумдан олдин тозаланмаган тутун мўриси - ҳаёт учун ўта хавфли!

▪️ Об-ҳаво ҳарорати совий бошлаши билан хонадонларни иситишга эҳтиёж ортади! Иситиш печлари мўриконларини тозалатмасдан ишлатманг!

❗️Диққат қилинг, шу лаҳзада адашманг!

▪️Ҳеч қачон тутун мўрисини тозаламасдан, кўздан кечирмасдан иситиш печларини ёқиб ишлатманг!

▪️Дудбурон ва мўриконларни ўз вақтидан кечиктирмай тозалатинг!

▪️Ўзингиз ва оилангизнинг саломатлиги хақида қайғуринг!

▪️ИС газидан заҳарланишдан сақланинг!

Мурожаат учун телефон: 👉+99894-930-91-66
👉+99888-421-55-15
Шу кунларда Ангрен шаҳрида кўп қаватли уйларни 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари режасига мувофиқ кенг кўламли таъмирлаш ишлари изчил давом этмоқда.

Хусусан, шаҳар ИИБ бошлиғи А.Арипов раҳбарлик қилаётган 3-сектор таркибида бўлган маҳаллаларда мавжуд кўп қаватли уйларнинг том, ертўла қисмларини таъмирлаш бошлаб юборилган.

Сектор таркибида бўлган "Улуғбек" МФЙ 14-даҳада жойлашган кўп каватли уйларнинг том қисмида мавсумга тайёргарлик олиб борилмоқда.

Унда 3-секторда "Сервис Центр Дукент" БСК томонидан кўчаларга тунги вақтда аҳоли осойишталигини таъминлаш мақсадида ёритиш мосламалари ўрнатилди.

Бошқарув сервис компанияси таъмирга муҳтож бўлган айрим кўп қаватли уйларга керакли қурилиш материалларини етказишди.
Пенсиянинг таянч миқдори нима ва у қандай аниқланади?

Пенсиянинг таянч миқдори – бу базавий миқдор бўлиб, ёшга доир ва ногиронлик пенсиялари учун пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи, лекин расмий белгиланган ёшга доир энг кам пенсиянинг миқдоридан кам бўлмаган миқдорда аниқланади.

Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи қандай ҳисобланади?

🧑‍💻 Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи кетма-кет ишланган олтмиш календарь ойлар учун қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини олтмишга бўлиш йўли билан аниқланади.

Бунда пенсия сўраб мурожаат этган кишининг хоҳишига кўра, ишга қабул қилиш ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш муносабати билан иш кунлари сони тўлиқ бўлмаган ойлар тўлиқ ишланган календарь ойлар сифатида ҳисобга олинади.

☝️ Эслатиб ўтамиз, пенсия миқдори юқори бўлишига меҳнат стажининг давомийлиги, иш ҳақининг юқорилиги ҳамда пенсияга қўшиладиган устамалар таъсир кўрсатади.

🗣 РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қўшним билан иш стажимиз бир хил ва бир вақтда пенсияга чиққанмиз. Лекин у мендан кўпроқ пенсия олади. Бунинг сабаби нимада?

Фуқаролар бир хил иш стажига эга бўлган ҳолда, лекин иш хақи ҳар хил бўлган тақдирда пенсия миқдорлари ҳар хил чиқади.

Эслатма: Пенсия миқдори юқори бўлишига меҳнат стажининг давомийлиги, иш ҳақининг юқорилиги ҳамда пенсияга қўшиладиган устамалар таъсир кўрсатади.

Иш хақи микдорини аниқлаш учун фуқароларнинг охирги 10 йиллик меҳнат фаолияти давомида ишлаган даврларидан исталган кетма-кет 5 йил олинади.

Яъни, иш стажи бир хил икки фуқаронинг меҳнат фаолиятлари давомида иш хақлари ҳар хил бўлади ҳамда кам иш хақи олган фуқаро албатта кам пенсия билан, иш ҳақи кўпроқ чиққан фуқаро эса кўпроқ пенсия миқдори билан пенсияга чиқади.

💬 РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Maʼnaviyat #Spirituality #Духовность

Angrenda “Maʼnaviyat xiyoboni” ochildi

👉
Batafsil
__________________

"Avenue of Spirituality( Ma'naviyat xiyoboni) " was opened in Angren

👉
In detail
_________________

В Ангрене открылся "Маънавият хиёбони" – «Проспект духовности»

👉
Подробно

Telegram🌐Website📹YouTubeFacebook🕊Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM