Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#жазо

Ангрен шаҳар ҳокимининг қуйидаги ёрдамчилари жазоланди:

Геолог МФЙ бўйича Б.Хамраев;
Ёшлик МФЙ бўйича Ш.Хужакулов;
Нурчи МФЙ бўйича З.Юсупова;
Янги ҳаёт МФЙ бўйича З.Менглиев;
Боботоғ МФЙ бўйича А.Рузиматов;
Кимёгар МФЙ бўйича З.Исоқов;
Боғи сурҳ МФЙ бўйича Ш.Мирсоатовга ҳайфсан;

Тараққиёт МФЙ бўйича А.Алимов;
Дорилфунун МФЙ бўйича С.Мирзамединовга ўртача ойлик маошларининг 30 фоизи миқдорида жарима.

Сабаблари:

хизмат вазифаларига совуққонлик билан қараб, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш ишларини ўз ҳолига ташлаб қўйган;
шаҳар ҳокими ўтказган қабулларда иш билан таъминлаш масаласида келиб тушган аҳоли мурожаатларига лоқайдлик билан қараган;
фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларида қониқарсиз натижа қайд этишган.

#Тошкентвилояти #Ангрен #ҳайфсан

Инсайд хабарлар учун: @tayinlov_bot
Каналга қўшилиш: @tayinlov
Forwarded from МФ
#Ангрен
#2_сектор
#Мустақиллик_МФЙ

Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва уларга ечим топиш мақсадида "Мустақиллик" МФЙда ҳафтанинг ҳар жума кунида фуқаролар қабули ўтказиб келинмоқда.

Бугун навбатдаги қабул давомида фуқароларнинг
коммунал тўловлар, БСК фаолияти, шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар ва бошқа соҳалар бўйича мурожаатлар кўрилди.

Келиб тушган мурожаатлар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Қабулда маҳалла раиси Ф.Мадалиев, шаҳар Кенгаши депутати А.Назиров, қатнашдилар.
#Ангрен

Бугун эрталабдан Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ҳудудни хазонлардан, маиший чиқиндиларни тозалаш ишларини йўлга қўйдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
​​#Ангрен_шаҳар_кенгашининг_сессияси

ДОИМИЙ КОМИССИЯЛАР ТАРКИБИ ТАСДИҚЛАНДИ

28 ноябрь куни Халқ депутатлари
Ангрен шаҳар кенгашининг II сессияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловидан буён орадан бир ой ўтган бўлса, бу шаҳар депутатларининг иккинчи йиғинидир.

Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси 7 ноябрь куни ўтказилган, унда Ангрен шаҳар сайлов комиссияси раиси Аъзам Гафуровнинг бўлиб ўтган сайлов якунлари бўйича ахбороти тингланган, шаҳар Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, шаҳар Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланган эди.

Сессия ишида Тошкент вилояти ҳокими томонидан Ангрен шаҳар ҳокими  лавозимига Алишер Райимов номзоди кўрсатилди ва шаҳар Кенгашининг қарори билан Райимов Алишер Абдумаликович Ангрен шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Биз депутатлар 13 ноябрь куни халқ депутатлари Тошкент вилояти маҳаллий кенгашларининг қўшма йиғилишида иштирок этиб, Олий Мажлис Юқори палатасига вилоятимиздан сенаторлар сайлашда иштирок этдик.

Ангрен шаҳар ҳокими А.Райимов бошқариб борган навбатдаги сессияда дастлаб Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялар таркибларини тасдиқлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Иккинчи масала – Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашида иш юритиш йўриқномасини тасдиқлаш тўғрисида бўлди.  Шундан сўнг Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг котибияти тўғрисидаги низом ни тасдиқлаш тўғрисидаги учинчи масала муҳокама этилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Қарор билан шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари таркиби тасдиқланди. Камина Коррупцияга қарши курашиш, хавфсизлик ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари бўйича  доимий комиссия таркибига киритилди.

Таъкидлаш керак, сессия ўз вақтида бошланди ва кун тартибидаги масалаларга оид ҳужжатлар депутатларга олдиндан тарқатилгани учун самарали кечди.

Неъмат Душаев,
Халқ депутатлари
Ангрен шаҳар Кенгаши депутати