Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
103K photos
7.97K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
Маълумки,  2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжоновнинг саъй-ҳаракати билан "Ғафур Ғулом"  маҳалласига томорқа майдони учун сув келтирилди.

Бугун сектор раҳбари маҳаллада бўлди. Унда канал орқали йўналтирилган сувнинг оқими ва аҳоли томорқаларига қай даражада етиб боришни кўздан кечирди.
Ангрен шаҳрида фуқароларнинг мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилмоқда.

Хусусан, "Оппартак" маҳалласида истиқомат қилувчи икки фуқаро ҳудуддаги ер майдони билан боғлиқ муаммоли вазиятга дуч келишгани ва ушбу масалагга ечим топишда шаҳар ҳокими ва 3-сектор раҳбарига амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишган.

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Абид Арипов,  Маҳалла уюшмалари шаҳар бўлими раҳбари Зиёдилла Хожиматовлар мазкур мурожаатни жойига чиқиб ўргандилар.

Ҳақиқатан, фуқаро бир неча йиллар илгари экиб,  парваришлаган мевали дарахтлар эндиликда қийғос ҳосилга кирган. Яна бир фуқаро эса ушбу ер  майдони фермер хўжалигига тегишли эканлиги ва ундан фойдаланишини даъво қилмоқда.

Шаҳар ҳокими ва 3-сектор раҳбари ушбу мурожаатга ижобий ечим топиши учун ҳар иккала томонга ҳуқуқий маслаҳатлар бердилар. Шунингдек, ўзаро жанжал қилмаслик, муаммони ҳуқуқ-тартибот идоралари ва тегишли муассасаларга мурожаат қилиш орқали ва маҳалла фаоллари билан муҳокама қилишлари тушунтирилди.
Ангрен шаҳрида навбатдаги рейд тадбири бўлиб ўтмоқда

Жорий йилнинн 14 июндан 15 июнга ўиар кечасида шаҳар прокурор Улуғбек Хвбилжонов
бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан "Яегиобод' маҳалласида ҳудудда ноқонуний ҳатти-ҳаракатларга қарши курашиш ер майдонидан хўжасизларча фойдаланиш, ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича рейд тадбири ўтказила бошланди.

Рейд давомида қонунбузарлик ҳолатларига қарши курашишни кучайтириш ҳамда аниқланган қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан муросасиз чоралар кўриш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.