Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
104K photos
8K videos
118 files
21K links
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида” Ҳукумат қарори (726-сон 18.11.2020 й.) қабул қилинди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❄️Қиш ҳам қиличини кўтариб кириб келди. Бу эса коммунал соҳаларни янада масъулиятга чорлайди. Шундай кунларда юзага келган муаммоларни бартараф этиш эса жуда муҳим. 🔹Шу муносабат билан Ангрен шаҳар ҳокимлигида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда вужудга келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида узлуксиз навбатчилик Штаби ташкил этилди.

🔗Штабнинг асосий вазифаси - аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор (оператив) равишда бартараф қилиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат. 📍Штаб туну кун хизмат кўрсатади. Ангрен шаҳридаги "Иссиқлик энергияси" ДУК, "Ангреншаҳаргаз" филиали, "Тошкент сув таъминоти" Ангрен шаҳар филиали, Ангрен ШЭТК, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими масъуллари Штабга бириктирилган. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#4-сектор
СЕКТОР РАҲБАРИ МАКТАБДА БЎЛДИ
🔹Бугун Ангрен шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи,, 4-сектор раҳбари Қаҳрамон Матқобулов шаҳардан чекка ҳудудда жойлашган, “Жигаристон” маҳалласининг ҳудудидаги 3-умумтаълим мактабида бўлди.
📍Сектор раҳбари мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ҳамда таълим-тарбия жараёни билан ҳам танишди. ⚡️Хусусан, мактаб биноси кўмир ёқилғиси билан иситилмоқда. Барча синфхоналари иссиқ. Мактабнинг эски биносида эса иситиш тизимида вужудга келган муамони ўрганди ва уни бартараф этиш бўйича вазифа белгилаб олди.
📍Сектор раҳбари дарс машғулотлари билан ҳам қизиқди. География фани бўйича дарс машғулотини кузатиб, шу ернинг ўзида ўқувчиларга дарсда ўтилган мавзуга оид саволларни берди ва уларнинг эгаллаётган билим ва кўникмаларини синади.
📌Ўқувчиларга ёшларга оид давлат сиёсатига доир ислоҳотлар, яратилаётган имкониятлар тўғрисида сўз борди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган масалаларда сетор раҳбаридан жавоб олишди.
‼️“Жигаристон” маҳалласи ва ҳудуддаги мактаб сектор раҳбари ва аъзолари билан биргаликда ўрганилди. Аниқланган муаммолар, билдириган таклиф-мулоҳазалар ижро ва назорат учун ёзиб олинди. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#4-сектор 🔹Ангрен шаҳар ДСИ бошлиғи Қ.Матқобулов "Жигаристон" МФЙ ҳудудидаги 3-умумтаълим мактабида бўлган чоғидаги жараёнлардан лавҳалар.
Чимёнда қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Гидрометеорология хизмати Чимёнда қор кўчиш хавфи ҳақида эълон қилди. «Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 2020 йил 19 ноябр маҳаллий вақт билан соат 08:00 дан 20 ноябр соат 08:00 гача Чимён тоғ зонаси (денгиз сатҳидан 2000 м баландлик)да қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Бугун, 19 ноябр куни, Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

👉 Тошкент хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎤Бизнинг интервью
Иссиқлик энергияси билан боғлиқ масалалар тўғрисида.
Батафсил видеолавҳада🎥
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰 Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Гидрометеорология факультети ташкил этилади.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Россия давлат гидрометеорология университети ва бошқа хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари бўйича гидрометеорология йўналишида кадрлар тайёрлаш ташкил этилади.

“Гидрометеорология фаолияти тўғрисида”ги ва “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган гидрометеоролог” унвонини таъсис этиш тўғрисида”ги қонунлар лойиҳалари ишлаб чиқилади.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
⚡️Коллеж ва техникумларда тест синовлари, ёзма ва касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш, қабул жараёнлари тартиби ва имтиёзлар

АОКАда ўтган брифингда Олий ва ўрта-махсус таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Абитуриентларни ўқишга қабул қилишда ногиронлиги бўлган ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун алоҳида грант ўринлари белгиланганми?

Профессионал таълим муассасаларига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ўқувчилар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Қабул режасидан ортиқ келиб тушган ҳужжатларни қўшимча қабул қилишга рухсат бериладими?

Бу борада ота-оналар ва абитуриентларнинг таклифлари тегишли вазирликлар ва идоралар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан кўриб чиқилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига таклиф киритилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Қабул квотасидан кам абитуриент топширган, лекин гуруҳ шаклланиши учун ўқувчилар сони етарли бўлмаган касбларга ҳужжат топширган талабалар нима қилади?

Гуруҳ шаклланган турдош касб ва мутахассисликларга ҳужжат топшириш имкониятлари яратилиши режалаштирилган.

〰️〰️〰️〰️〰️
Ёзма имтиҳонга қатнашмаган талабаларга агар қабул квотасида етарли ўрин бўлса, шартнома асосида ўқишига рухсат этиладими?

Профессионал таълим муассасаларига қабул барча учун (ҳам давлат гранти, ҳам тўлов-контракт бўйича) тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилиб, кириш имтиҳонларида (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳонда энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқи таъминланади.

Қолган абитуриентлар баллар рейтинги асосида белгиланган
тўлов-контракт параметрлари доирасида қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар.

〰️〰️〰️〰️〰️
Меҳрибонлик уйидан келган ўқувчи ёзма имтиҳонга қатнашадими?

Профессионал таълим муассасаларига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ўқувчилар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

Лекин коллеж ва техникумларга ҳужжат топширган барча абитуриентлар саралаш имтиҳонларида қатнашиши лозим.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎥Ангрен шаҳрида ўтказилган "Мўйноққача югурамиз" шиори остида "Янги нафас" марафон ва оммавий югуриш тадбири ZAMON телканали нигоҳида
Forwarded from Huquqiy axborot
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot