Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
# Уч авлод вакиллари учрашуви

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 март кунидаги "Ўзбекистон Ветеран жангчи-фахрийлар ва ногиронлар бирлашмаси ташкил этилганлигининг 30 йиллигига тайёргарлик кўриш ҳамда нишонлаш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ангрен шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимида ушбу соҳада раҳбарлик лавозимида хизмат қилиб келган ва келаётган фахрийлар, ёш ҳарбий хизматчилар ва хизматчилар ҳамда бириктирилган маҳаллалардаги оталиққа олинган ёшлар иштирокида "Уч авлод" учрашуви ўтказилди.

Тадбирда фахрийларнинг босиб ўтган ҳаёт йўллари, муваффақиятлари ва “Қутқарувчи – шарафли касб” мавзуси бўйича ёшларга кенг қамровли тушунчалар берилди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#бандлик

Маълумки,  “Ангрен” эркин иқтисодий зонаси доирасида татбиқ этилаётган янги лойиҳа - кафел ишлаб чиқаришга мўлжалланган  завод қурилди.

Хитойнинг йирик компаниясига тегишли “Zhong Peng ceramics international” МЧЖ хусусий корхонасининг ишга туширилишига ҳам саноқли кунлар қолди. Натижада 250 тадан 300 тага янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимовнинг корхона инвесторлари  билан юзма-юз мулоқотларда шаҳар аҳолисининг бандлигини таъминлаш масаласи ҳам илгари сурилган.

Шаҳар аҳолисининг бандлигини таъминлаш мақсадида шаҳар ҳокими А.Райимов ташаббуси билан ушбу корхонада бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Унда шаҳар ҳокими Алишер Райимов ва корхона масъуллари меҳнат ярмаркасида қатнашдилар ва аҳоли билан юзма-юз мулоқотда бўлдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари Ж.Зайниддинов, М.Абдурахмонова, шаҳар Солиқ инспекцияси бошлиғи О.Хамдамов, Миллий гвардия Қўриқлаш бўлими Н.Мустафакулов, шаҳар ФВБ бошлиғи С.Рахимбаев, Ангрен Ҳарбий Гарнизони бошлиғи Х Каримов, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими масъуллари қатнашдилар.

Ҳар бир маҳалладан ҳоким ёрдамчилари ва хотин-қизлар фаоллари ўн нафардан фуқарони меҳнат ярмаркасига жалб қилишди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube