Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
“Обод хонадон –обод кўча – обод маҳалла” дастури  оилаларда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, асрий анъаналар, миллий қадриятларни муносиб давом эттириш ва авлодларга тўла тўкис етказиш, ҳар бир инсон қалбида бугунги кунга шукроналик, кўтаринки кайфиятни сингдириш, амалга оширилаётган ислоҳотлардан одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларини таъминлашга қаратилган мезондир.
  
Ангрен шаҳрида мавжуд 46 та маҳаллада, айниқса, энг чекка ва олис ҳудудларда “Обод хонадон –обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича кенг кўламли  ишлар олиб борилмоқда.

Шаҳарда секторлар раҳбарлари томонидан маҳаллаларда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосида ишни тизимли ташкил этиш юзасидан тушунтиришлар, ўрганишлар олиб борилиб, амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Бугун шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов “Ғафур Ғулом” маҳалласида бўлди.

Дастлаб ҳудудда коммуникация тармоғида бажарилаётган ишлар билан танишди.
Сектор раҳбари томонидан маҳаллада ободонлаштириш, “Яшил макон”, томорқадан унумли фойдаланиш ҳамда фуқароларнинг бандлик масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.   Одамларни ишли қилиш, даромадини ошириш борасида ҳудуд ва хонадондаги имкониятларни ишга солиш зарурлиги тушунтирилди.

Шу ернинг ўзида фуқаролар билан мулоқотда бўлди.

“Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича ишлар давом этмоқда.
# Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги

Ангрен шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳарбий хизматчи ва хизматчилари томонидан “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги” тадбирлари доирасида шаҳримиз фуқароларнинг турли ҳилдаги фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланиш, газ-ҳаво аралашмали чақнаш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича профилактик тадбирлар аҳоли турар уйларида, ижтимоий соҳа масканлари ва тоифаланган корхоналарда амалга оширилмоқда.

Тадбирларда фуқароларнинг, ишчи ва хизматчиларнинг газ-ҳаво чақнаши билан боғлиқ ноҳуш ҳолатларни олдини олиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари амалга оширилиб, эслатма ва йўриқномалар берилди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати