Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.6K subscribers
119K photos
8.87K videos
134 files
23.1K links
Download Telegram
Бугун Ангрен шаҳрида маҳаллалар кесимида секторлар раҳбарлари томонидан кенг кўламли профилактика тадбирлари ўтказилди.
Хусусан, шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов бошчилигида “Геолог” маҳалласида шундай тадбир бўлди.

Унда “Геолог” маҳалласида хонадонларнинг бирида шаръий никоҳ билан турмуш қурган эр-хотин ўртасида келишмовчиликкелиб чиққан. Натижада хотин эрининг орқа чап курак соҳасига стол устида турган ошхона пичоғи билан уриб тан жароҳати етказган.Тан жароҳат олган эр шифохонага етказилган.

Бугун “Геолог” маҳалласида “Бир жиноят муҳокамаси”га бағишланган йиғилишда ушбу ҳолат бўйича қўзғатилган жиноят иши муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, оила – муқаддас гўша. Уни мустаҳкамлашнинг энг муҳим омили бу – ўзаро ҳурмат, ишончдир.

Бўлиб ўтган муҳокамада ана шу жиҳатлар қайд этилди ва бу каби ҳолатларнинг барвақт олдини олиш мумкинлиги тушунтирилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Ангрен шаҳар Солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Ортиқбой Хамдамов бошчилигида “Жигаристон” маҳалласида профилактика тадбири бўлиб ўтди.

Унда “Ўзбеккўмир” АЖ Темирйўл транспорти филиалига қарашли “Породная” станцяси ЭКГ-86 йўналишида жойлашган контакт тармоғидан 127 метр контакт симлар номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилганлиги бўйича қўзғатилган жиноят иши муҳокама қилинди.

Аҳолига ҳудудда кўмир саноати корхоналари мавжудлиги ва ўғирлик ҳолати содир этилганлиги маълум қилиниб, бу каби ҳолатларга нисбатан қонун доирасида чора кўрилиши тушунтирилди.

Ўзганинг мулкига кўз олайтиришдек жиноятдан тийилиш, қонун устувор, жазо муқаррарлигини оилада, жамоат жойларда кенг тарғиб қилиш зарурлиги айтилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#ободонлаштириш

Маълумки, шу кунларда Ангрен шаҳар "Оҳангарон" кўчасида кенг кўламли ободонлаштиришва кўкаламзорлаштириш ишлари
изчил давом этаяпти.

Бугун шаҳар прокурори, 2-секторраҳбари У.Хабилжонов ташаббуси билан "Янги Гўшсой" МФЙ ҳудудида махсус техника воситалари ёрдамида ташландиқ ҳолга келиб қолган ер майдрнидан турли қовжираган  ўт-ўлан,  шох-шаббалар уюми олиб чиқилди ва тартибга келтирилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Бугун шаҳар 4-сектор раҳбари Ортиқбой Хамдамов "Истиқлол" маҳалласида бўлди. Унда ҳудудда кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш, ноқонуний қурилма ва қурилишлар бўйича ўрганиш олиб борди.