Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
104K photos
7.99K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
Ота-оналар билан учрашув

Шаҳар Миллий гвардия Қўриқлаш бўлими бошлиғи Нодир Мустафокулов 4-сонли мактабда ота-оналар билан учрашди.

Унда ҳар бир ота-она ўз фарзандига, унинг эртасига бефарқ бўлмаслиги, доимий
назорат қилишлари ва дарс қолдирмасликлари тўғрисида тушунтирди.
Маълумки, шу кунларда Ангрен шаҳрида ҳудуддаги янги имкониятлар ва заҳираларни ишга солиш, бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш, ноқонуний қурилмаларнинг қонунийлигини кўриш, ҳудуднинг "ўсиш нуқтаси" ва намунали кўча ва хонадонларни аниқлаш билан боғлиқ жараёнларни ўрганиш изчил давом этаяпти.

Бугун шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бошчилигида ишчи гуруҳ аъзолари "Нурчи" маҳалласида бўлдилар. Унда кўп қаватли уйларнинг ён-атрофига қурилаётган биноларнинг ҳолати кўздан кечирилди.

Аҳолининг бу борада фикрлари тингланди. Мутасаддиларга ушбу биноларнинг қонунийлигини ўрганиш бўйича топшириқлар берилди ва назоратга олинди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов "Соғлом" маҳалласида аҳоли билан юзма-юз мулоқотда бўлди

Учрашувда маҳаллаеинг ёши улуғлари, ёшлар ва фаоллар қатнашдилар.

Юзма-юз мулоқотда маҳаллада манзилли дастур доирасида ҳудудда оқова тармоғини қуриш, ҳудуд имкониятидан, томорқа ер майдонидан самарали фойдаланиш ва қўшимча даромад топиш, "Яшил макон" лойиҳасини татбиқ этиш, суғориш тизимини ташкил этиш ва ирригация тармоғини барпо этиш каби устувор масалалар аҳоли билан муҳокама қилинди.

Ҳар бир масала атрофлича муҳокама қилинди, айниқса, томорқани суғоришда юзага келган муаммоларни ёши улуғларнинг фикри ва ҳудуд имкониятдан келиб чиқиб ҳал этишга келишилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#тезкор

Ангрен шаҳар Прокуратураси томонидан қонун устуворлиги таъминланмоқда.

Унда шаҳар прокуратураси томонидан “Ўзбеккўмир” АЖ ишчи-ходимларининг 2024 йил февраль-март ойлари ҳолатига жами 18 млрд.сўмдан ортиқ миқдордаги ойлик иш ҳақидан бўлган қарздорликни ундириш чоралари кўрилди.

Жорий йилнинг 18-19 март кунлари икки кун давомида "Ўзбеккўмир" АЖдан ишчиларга жами беш ярим млрд.сўм миқдоридаги ойлик иш ҳақи ундириб берилди.

Қолган 13 млрд.сўмдан ортиқ қарздорлик 20 март куни ундириб берилиши таъминланади.

Бу борада жамият бошқаруви масъулларига нисбатан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилган.

https://t.iss.one/angrenprokuratura
Ангрен шаҳар секторлар раҳбарлари маҳаллалар кесимида ҳудуддаги янги имкониятлардан, бўш турган бинолардан, томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш, мавжуд тадбиркорлик субъектлари фаолиятини кенгайтириш орқали янги иш ўринлари яратиш ва солиқ тушумини кўпайтириш юзасидан тушунтиришлар олиб бораяптилар.

Хусусан, бугун 3-сектор раҳбари Абид Арипов "Оппартак" маҳалласида саноат корхоналари, тадбиркорлик субъектлари жойлашган ҳудудда бўлди.

Унда мавжуд корхоналар раҳбарлари ва иш юритувчилари билан учрашди ва куннинг муҳим вазифалари хусусида кенг кўламли тушунтиришлар олиб борди. Айниқса, ҳудуд ободончилигини таъминлаш, "Яшил макон" лойиҳаси асосида кўкаламзорлаштириш ва кўчат экиш ишларини изчил давом эттириш юзасидан зарур кўрсатмалар берди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube