Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.53K subscribers
122K photos
9.06K videos
138 files
23.7K links
Download Telegram
Салим Анарбоев - шаҳар ҳокимининг ўринбосари:

- Танлов ҳар йили хорижий тиллар ўқитиладиган мактаблар ўртасида ўтказилади.Бугунги танловда вазирликнинг ахборот тизимида мактаб терма жамоасини рўйхатдан ўтган мактаб жамоалари қатнашмоқда. Шу ўринда таъкидлаш керак, танловда ҳар бир мактабдан битта тил бўйича битта терма жамоа иштирок этмоқда. Ангренда ҳам терма жамоа шаклланган. Жамоа аъзолари 7-9-синфларда ўқийдиган 5 нафар ўқувчидан иборат. Танловда иштирокчиларнинг хорижий тилларни билиш даражаси тест топшириқлари воситасида синовдан ўтказилади. Ушбу шаҳар босқичида Ангрен шаҳридан 30 та умумтаълим мактабидан 150 нафар ўқувчидан таркиб топган жамоа иштирок этмоқда.Танлов ғолиблари қуйидаги миқдорларда Президент соврини билан мукофотланади. Шаҳар босқичида 1-ўрин эгаллаган жамоага 100 миллион сўм, 2-ўринга 75 миллион сўм, 3-ўринга 50 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланади
.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар ҳокимининг ўринбосари Салим Анарбоевлар 4-умумтаълим мактабида бўлган чоғларида даставвал ўқувчилар давомати билан қизиқдилар.

Унда шаҳар раҳбари мазкур мактабга бириктирилган Миллий гвардия Қўриқлаш бўлими хизматчилари билан мулоқотда бўлди ва дарс машғулотларига қатнамаётган ўқувчиларнинг ота-оналари билан боғланиш ва мактабга келмаганлик сабабларига аниқлик киритиш юзасидан зарур кўрсатмалар берди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Мактабларда ошхона хизмати қандай?

Ушбу саволга жавоб топиш мақсадида ўрганиш олиб борилди.

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов 4-умумтаълим мактабида ошхонадаги аҳволни, ўқувчиларга тайёрлаб берилаётган таомлар сифати, маҳсулотларнинг сақланиши билан боғлиқ жараёнларни жойига чиқиб кўздан кечирди.

Ўрганишда санитария-гигиена қоидаларига риоя қилмаслик бўйича бир қатор камчиликлар аниқланди. Ошхонани ва мавжуд жиҳозларни тоза ва покиза сақлаш, музлаткичдан самарали фойдаланиш, идишларни белгиланган тартибда ювиш, хона ички қисмининг доимий тозалигини таъминлаш, сув жўмракларида носозликни бартараф этиш бўйича зарур топшириқларни берди.

Ўрганишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларининг кўрилиши назоратга олинди.

Хўш, бошқа мактабларда ошхонада аҳвол қандай? Фарзандларимиз қандай таомларни тановвул қилаяптилар?

Кейинги ўрганиш манзили беихтиёр сизники бўлиши мумкин...

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Ангрен шаҳрида аҳолини сифатли, арзон нархларда  озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш масаласига эътибор қаратилган ва чора-тадбирлар татбиқ этилмоқда.

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов мазкур йўналишда шаҳарда аҳволни жойига чиқиб ўрганди.

Ўрганишда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Яшин Наралиев, Статистика бўлими бошлиғи иштирок этишди.