Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
🔰Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани "Алишер Навоий" хиёбонида "21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни" байрам тадбиридан фотолавҳалар. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📚Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими
"21 октябрь - ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИ КУНИ" билан самимий муборакбод этади!
#Таъзия

Тошкент вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Баҳодирбек Муллахонов бугун вафот этди.

Ажойиб инсон, камтар ва билимли раҳбар Баҳодирбек Муллахонов меҳнат фаолияти давомида халқ хўжалигининг турли соҳаларида сидқидилдан меҳнат қилган. Хусусан, юртимизда банк-молия соҳасининг ривожланишида унинг муносиб хизматлари борлигини соҳа ходимлари яхши билар ва чуқур қадрлар эди.

У Тошкент вилояти ҳокимлигида ишлаган нисбатан қисқа муддатда кўплаб ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишга бошчилик қилган, ҳамкасблари ўртасида ардоқли устоз ва дўст сифатида катта ҳурмат қозонган эди.

Баҳодирбек Муллахоновнинг оила аъзолари, яқинлари ва сафдошларига чуқур таъзия билдирамиз. Ҳамкасбимиз ва дўстимиз ажойиб инсон Баҳодирбек Муллахоновнинг ёрқин хотираси қалбимизда бир умр сақланиб қолади.

✍️Тошкент вилояти ҳокимлиги жамоаси.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Саноат тармоқларидаги 9 ойлик натижалар ва келгуси вазифалар муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Шу даврда саноат маҳсулотлари бўйича умумий кўрсаткич 2,7 фоизга камайгани танқидий таҳлил қилиниб, йил якунигача ишлаб чиқариш ҳажмларини таъминлаш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.
Саноат корхоналари фаолиятини такомиллаштириш, халқаро бошқарув тизимини жорий этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание, посвященное обсуждению продуктивности отраслей промышленности за минувшие 9 месяцев и задач на период до конца года.
Критически проанализированы причины снижения общего объема промпроизводства на 2,7 процента, рассмотрены меры обеспечения намеченных объемов до конца года.
Даны поручения по совершенствованию деятельности промышленных предприятий, внедрению на них международной системы менеджмента.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #sanoat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ижтимоий_эълон

ОИЛАВИЙ НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ОЧМОҚЧИМИСИЗ?

❇️ Ангрен шаҳар Мактабгача таълим бўлими Ангрен шаҳрида мактабгача таълим ташкилотларига эҳтиёж бўлганлиги сабабли, кўп қаватли биноларнинг 1-қаватида 3, 4 хонали хонадонларда ва ҳовли уйларда мактабгача таълим ташкилотини очишни таклиф этади.

🔰 Оилавий МТТ очиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 595-сонли қарорида кўзда тутилган оилавий нодавлат таълим муассасаларига бир қанча имтиёзлар берилган.

📌 Оилавий боғча очувчи талабгорлар учун давлат томонидан 50 фоизли имтиёзлар мавжуд.

☎️ Ангрен шаҳар МТБ мудири: Овасапова Наталья Вячеславовна - +99893 - 393-75-14

☎️ МТБ ходими
: Буранова Муқаддас - +99894 - 604-70-73 https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун "Ўзбек тили байрами куни" жажжи ўғил-қизларимиз учун ҳам чинакамига шодиёна бўлди.

📌Ангрен шаҳар 4-умумтаълим мактабининг 1-синф ўқувчиси Меҳрангиз Аблазова ушбу кунни байрамона кайфиятда кутиб олди.

🔰Байрам муносабати билан она тили ҳақида шеърни ёд олди.
Аziz hamkasblar, hurmatli yoshlar yurtimiz tarixida 21-oktyabr oʼzbek tiliga davlat tili maqomi berilgan kun sifatida belgilanib, ulugʼ bayram sifatida mana koʼp yildirki Oʼzbekiston hamda xalqaro hamjamiyat miqiyosida keng nishonlanib kelinmoqda, shu munosabat bilan barchangizni "Oʼzbekkoʼmir"АJ yoshlar ittifoqi yetakchilar kengashi nomidan qutlaymiz! Tilimiz sofligi, latofati, so'zga boyligi va o'z qadr qimmatini aslo yo'qotmasin.

Qadring baland boʻlgay, ona tilim!
@angrenhokimligi_7
#она_тилим_жону_дилим

🔰Жаҳонда ўз она тилини улуғламаган, унинг шаъни , обрўси учун курашмаган халқни топиш қийин.

🔰Ҳар бир халқнинг ўз миллий ғурури бўлган тилида асрлар давомида босиб ўтган йўли, тарихи, миллий қадрятлари, урф-одатлари, маданияти ва санъати , маънавиятида ўзининг яққол ифодасини топган бўлади.

🔰Сана муносабати билан 38-ДМТТ да ҳамда она тилимизга давлат мақоми берилганлигининг 31 йиллигига бағишлаб "Сиз тилни асрангиз... " номли адабий-бадиий кеча ташкил этилди.
🔰Унда қон-қонимизга сингиб кетган ота-боболар ибрати, миллатимиз қадриятлари эътироф этилди.
Мастура КАРИМБАЕВА,
38-ДМТТ директори

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида саноат тармоқларидаги 9 ойлик натижалар ва йил якунигача бажарилиши лозим бўлган вазифалар муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Муҳим иқтибослар

——————-

Под председательством Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание, посвященное обсуждению продуктивности отраслей промышленности за 9 месяцев текущего года и задач на период до конца года.

Важные цитаты

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳридаги нарх-наво бўйича юртдошларимиз қандай фикрда? Тошкент шаҳридан репортаж

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#муносабат Ижтимоий тармоқ саҳифасида Ангрен шаҳридаги 1-даҳа 30-уйга тегишли электр тизимида юзага келган муаммо Ангрен ШЭТК томонидан бартараф этилди. Муаммо юзасидан Ангрен ШЭТК бош муҳандиси Бегзод Ниматуллаев қуйидагиларни маълум қилди: - Ҳақиқатан ҳам 30-уйга тегишли электр энергия симлари техника хавфсизлиги қоидаларига жавоб бермайдиган аҳволда экан. Корхонамиз томонидан фақат кўп қаватли уйгача узатилаётган тармоқда юзага келган носозликлар созланади. Уйга тегишли ва уйдаги муаммо бевосита ширкат томонидан ҳал этилиши лозим. Афсуски, шу пайтгача ушбу уйнинг ширкати йўқ экан. Шуни инобатга олиб, корхонамиз томонидан махсус техника ва ишчи кучи жалб этилди ва хавфсизлик чоралари кўрилиб, муаммо бартараф этилди. P.S: Ушбу муаммога Ангрен ШЭТК бефарқ бўлмабди. Аслида бош муҳандиснинг гапларида жон бор. Маҳалла ходимлари ва уй фаоллари ушбу уйга техник хизмат кўрсатувчи ширкат ва унинг раисини сайласалар мақсадга мувофиқдир. Ҳадемай, қиш ҳам кириб келади. Кўп қаватли уй учун техник хизмат жуда зарур. Бу бизнинг таклифимиз холос... https://t.iss.one/angrenhokimligi_7