Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.52K subscribers
120K photos
8.94K videos
137 files
23.3K links
Download Telegram
Бугун профилактика куни муносабати билан шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи ходимлари томонидан профилактика тадбирлари ва тушунтиришлар олиб борилди.

Унда пробация гуруҳи ҳисобида туриб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаб келаётганларнинг меҳнат фаолияти ва шароитларини ўргандилар. Асосан корхона, ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектлари масъуллари, кадрлар бўлими ва бош ҳисобчилар билан учрашдилар.


Мазкур тадбир давомида уларга яратилган меҳнат шароитлари, хулқ-атвори, интизоми ва иш жараёнига бўлган муносабатлари ҳамда муаммолари ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида, маҳкумлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган такрорий жиноятларнинг олдини олиш, ахлоқан тузатиш ҳамда доимий банд бўлишлари бўйича тегишли кўрсатмалар бердилар ва тушунтиришлар олиб бордилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Пайшанба - хуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан "Гулбоғ" маҳалласида 2-сектор котиби Диёрбек Комилов томонидан тарғибот тадбири ташкил қилинди.

"Бир жиноят муҳокамаси"га бағишланган тарғибот тадбири маҳалла фаоллари, ходимлари иштирокида ўтди.


Унда Наманган вилоятида яшовчи фуқаро "Нексия-3" транспорт воситасида ҳаракатланиб, А-373 М-39 йўналиши 172 километрга етганда рул бошқарувини йўқотиши натижасида бетон тўсиққа курилган ва бунинг оқибатида йўловчи сифатида келаётган икки нафар фуқаро тан жароҳати олишган.

Тадбирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси атрофлича муҳокама қилинди. "Гулбоғ" МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 автойўлида транспорт воситалари серқатнов.

Йўлда ҳаракатланиш, транспорт бошқарганда ва пиёда сифатида йўл иштирокчисига айланганда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, оилада, таълим муассасаларида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш юзасидан зарур тушунтиришлар олиб боришга чақирилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи ўз якунига етди. Президентимиз Тошкент шаҳрига жўнаб кетди.

Государственный визит Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева в Китайскую Народную Республику завершился. Президент отбыл в город Ташкент.

#Mirziyoyev #tashrif #Xitoy

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Маҳаллада_дув_дув_гап

Ангрен шаҳрида "Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!" шиори остида "Маҳаллада дув-дув гап" тадбирларининг
3-босқичи "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш  йили" номи остида маънавий-маданий  тадбирлар ҳам кўтаринки кайфиятда ўтмоқда.

Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлимининг берган маълумотига кўра, 2024 йилнинг 20-30 январь кунлари ҳарбий-ватанпарварлик ғоялари мавзусида 46 та маҳаллада тарғибот тадбирлари ўтказилади.


Учрашув ва мулоқотларда санъаткор, шоирлар профессор-ўқитувчилар ҳамда ҳарбий қисм офицерлари иштирок этишди.

Ҳар бир тадбирда ҳарбий ватанпарварлик чиқишлари, турли ҳарбий кўргазмалар, ҳарбийлар билан учрашувлар ташкил этилди.

Худди шундай тадбир "Баркамол авлод" болалар марказида ташкил этилди. Унда "Нурчи",  "Боботоғ" маҳалла нуронийлари ва фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати  Н.Аминов, Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими раҳбари А.Юсуповлар қатнашдилар ва сўзга чиқдилар.

Sayt | Telegram | Facebook | Youtube