Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
104K photos
8K videos
118 files
21K links
Download Telegram
#1_сектор

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов "Наврўз-1" маҳалласида бўлган чоғида фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилди.

Унда асосан маҳаллада ичимлик суви тармоғида муаммолар мавжудлиги маълум қилинди.

Шаҳар раҳбари ушбу носозликни тезкорликда бартараф этиш чорасини кўрди ва "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ раҳбарига зарур топшириқлар белгилаб берди. Мурожаат назоратга олинди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#1_сектор
ҲОКИМ ФУҚАРО МУРОЖААТИНИ ЖОЙИГА ЧИҚИБ ЎРГАНДИ

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов "Наврўз-1" маҳалласида фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилди ва жойига чиқиб ўрганди.

Унда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси билан бирга "Кенжа бобо" кўчасида фуқаронинг уй-жойини ва яшаш тарзини кўздан кечирди.

Фуқаронинг томорқа ер майдонини тозалаш ва ободончилик ишларини олиб бориш зарурлиги аниқланди.

Ўрганиш давомида шаҳар раҳбари томонидан зарур топшириқлар белгилаб берилди.

Унда .маҳалла ходимлари ва илғор ёшлар кўмаги билан фуқаро хонадонида томорқа ер майдонида ободончилик ишлари олиб борилпдиган ва келгусида мевали дарахт нав-ниҳоллари ўтказиладиган бўлди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#4_сектор
Бугун кун давомида секторлар раҳбарлари томонидан профилактика тадбирлари ўтказилди.

Ангрен шаҳар ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Ортиқбой Хамдамов "Бўстон" маҳалласида телефон акссесуарлари савдо дўконида растадан телефон ўғирланганлиги бўйича қўзғатилган жиноят ишини жойида муҳокама қилди.

Савдо дўконида видеокузатув мосламаси доимий равишда ишлаши, ўғирлик ҳолатига сабаб бўлувчи омиллар яратмаслик юзасидан тадбиркорларга тушунтириш олиб борди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#3_сектор
#натижа

Хабар берганимиздек, кириб келган 2024 йилнинг дастлабки ўн кунлигида Ангрен шаҳрида кенг кўламда ободончилик ишлари янада қизғин тус олди.

Айниқса, секторлар раҳбарлари ҳудуддаги муаммоларни жойига чиқиб ўрганмоқдалар, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрмоқдалар.

Хусусан, шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Абид Арипов ҳудуддаги айрим қабристонларни ва унинг ён-атрофини тартибга келтириш юзасидан бир қатор вазифаларни белгилаб олган эди. Жумладан, "Зарбулоқ" маҳалласида қабристон йўлини текислаш бўйича фуқаролар мурожаатини  эътиборга олиб, йўлга асфальт ётқизиш ишларини ташкил қилишда амалий ёрдам кўрсатди.

Қабристон йўли асфальт билан текисланди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Ангренда "Book cafe" барпо этиш бўйича таклиф қилинган лойиҳа тақдимоти бўлди

Бугун Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов китоб мутолаасининг замонавий кўринишдаги лойиҳаси билан танишди.

Унда мавзу юзасидан "Ангрен" университети ректори Комилжон Синдоров, "Янги авлод" нашриётининг раҳбари билан юзма-юз мулоқотда бўлди ва ишбилармон доира вакилларининг Ангрен шаҳрида замонавий "Book cafe" қуриш бўйича лойиҳани муҳокама қилдилар.

Каттаю кичикка китоб мутолаа қилиш имконини берувчи, китоблар ва электрон кутубхонадан иборат мажмуа лойиҳаси ҳокимлик томонидан қзллаб-қувватданди. Муҳими, китобхонликка бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказишга мўлжалланган "Book cafe" китобхонларга сифатли хизмат кўрсатади.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube