Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#эътибор
#эҳтиром

ЯНГИ ЙИЛ ЙЎҚЛОВЛАРИ...

Шу кунларда кириб келаётган Янги йил муносабати билан юртимиз бўйлаб Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олинмоқда.

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида Ангрен  Гарнизони бошлиғи Х. Каримов,  Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи А. Ганиевлар  шаҳарда истиқомат қилаётган  тўрт нафар уруш қатнашчиси ва фахрийларининг хонадонларида бўлдилар. Унда байрам совғаларини топшириб, Президент табригини ўқиб эшиттирдилар.

Хусусан, шаҳар ҳокими бошчилигида "Гўзал"  маҳалласида умргузаронлик қилиб келаётган Николай Прокошин, "Боботоғ" маҳалласида яшаётган Эльвира Якименко, "Нурчи" маҳалласида истиқомат қилаётган Роза Жанназарова, Мария Овасаповаларнинг ҳолидан хабар олинди ва Президентимизнинг "Янги йил байрами Табриги" ўқиб эшиттирилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Шунингдек, Давлатимиз раҳбари томонидан ажратилган бир марталик икки миллион сўм пул мукофоти ва махсус эсдалик совғалар тақдим этилди.

Янги йил йўқлови давомида самимий тилаклар билдирилди, дилдан суҳбатлар қурилди.

Энг муҳими, юртимизда инсон қадри, инсонга эътибор, айниқса, ёши улуғларга, уруш фахрийдарига кўрсатилаётган эҳтиромдан Ангрен шаҳрида умргузаронлик қилаётган уруш қатнашчилари жуда мамнун бўлдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#айни_дамда

Маълумки, шу кунларда Ангрен шаҳрида хуқуқбузарликлар ва жиноятчиликларнинг барвақт олдини олиш ва уларни жиловлаш мақсадида "Зарбдор қирқ кунлик" тарғибот тадбирлари изчил давом этаяпти.

Айни дамда шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бошчилигида навбатдаги "Хавфсиз тун" тадбири бошланиб, дастлаб "қизил" тоифада бўлган маҳаллаларнинг ҳолати ҳамда тунги навбатчилик хизматининг фаолияти ўрганилди.
Хабар берганимиздек, айни соатларда шаҳарда муҳит хавфсизлигини таъминлашга қаратилган рейд бўлмлқда.

Тадбир доирасида тунги кўнгилочар масканлар, кафе ва барлардаги аҳвол кўздан кечирилди, бемақсад юрган шахслар ўртасида профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Ярим тунги вақтдан тонггача бўладиган рейд тадбирида асосан чекка ҳудудлардаги аҳвол ҳамда криминоген вазиятни барқарорлаштиришга эътибор қаратилган.

Рейд давомида айрим масканларда, клубларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўрилиши белгиланган.

Ҳуқуқбузарликларни келтириб чиқарадиган вазиятлардан сақланинг. "Қилмиш - қидирмиш" ёки "Саёқ юрган..." каби пурмаъно ҳикматлар бежизга айтилмаганига эътибор қаратинг! Ўзингизни ноўрин хатти-ҳаракатлардан тийинг...

Қонун - устувор, жазо муқаррарлигини унутманг!