#онлайн
Айни дамда Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг навбатдаги
етмиш тўртинчи сессияси бўлди.
Сессия ишини Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши раиси Алишер Райимов олиб борди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан ИИБ бошлиғи А.Арипов шаҳар ҳудудида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида 2023 йил 11 ой давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисобот берди.
Шунингдек, Ангрен шаҳар 2024 йилги маҳаллий бюджет ҳамда Солиқ ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида шаҳар Иқтисодиёт ва Молия бўлими бошлиғи в.в.б Жасур Юлдашев, ДСИ бошлиғи Ортиқбой Хамдамовларнинг ахборотлари ҳам тингланди

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сон Фармони ижроси юзасидан шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Яшин Наралиев, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг 2023 йил 28 октябрдаги VI-71-96-10-148-K/23-сонли қарорига ўзгартириш тўғрисида Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари” бўйича доимий комиссияси ахборот берди.
Бундан ташқари, 2022 йил 2 августдаги Президентимизнинг “Осиё тараққиёт банки иштирокида “Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш (3-босқич)” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 341- сонли Қарорига асосан шаҳарда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ шаҳар бўлими бошлиғи Х.Муҳиддинов ҳисобот берди.
Давлатимиз раҳбари раислигида 2022 йил 1 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 18-сонли Баённома ижроси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 145-сонли қарори асосида шаҳарда 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан шаҳар ҳокимининг ўринбосари Мавлуда Абдурахмонова, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмаси қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб қувватлаш тўғрисида "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссия" раиси Шокир Уришовлар сўзга чиқдилар.

Бўлиб ўтган сессия қизғин баҳс, мунозаралар, кескин фикрлар остида ўтди.
Кун тартибида муҳокамага қўйилган масалалар юзасидан қарор лойиҳаларининг ҳар бирини тасдиқлашдан аввал депутатлар томонидан фикр билдирилди, таклифлар киритилди.