Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
Ангрен шаҳрида иқтидорли, истеъдодли ва билимга чанқоқ ёшлар сафи тобора ортиб бормоқда.

Хусусан, 5-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Муҳаммад Содиқ Раимжонов ҳам ана шундай ёшлардан биридир.

Муҳаммад Содиқ Райимжонов она тили ва адабиёти, биология, физика, математика каби фанлпрга бўлган қизиқиши туфайли бир қатор олимпиадаларда қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллашга муваффақ бўлган.

Ёш, билимли ва шижоатли Муҳаммад Содиқ бугунги кунда тенгдошларига ибрат бўлиб келаётган билимли ёшлардан саналади. Интилувчанлиги туфайли барча фанларни аъло баҳоларга ўзлаштиришга ва фан олимпиадаларида эгаллаган билимларини синовдан ўтказишдан асло чўчимайди.

Орзулари сари илдам қадам ташлаётган Муҳаммад Содиқ Райимжонов кузатилаётган 2023 йилда эришган ютуқларини кириб келаётган 2024 йилда давом эттиришга аҳд қилган. Эртанги кунга катта умид ва эзгу ниятлар билан одимлаётган Мухаммад Содиқ сингари ёшларга омад тилаймиз!

Гулшода Шахонова,
журналист


Bizni kuzating👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#онлайн

Айни дамда Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг навбатдаги
етмиш тўртинчи сессияси бўлди.
 
Сессия ишини Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши раиси Алишер Райимов олиб борди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан ИИБ бошлиғи А.Арипов шаҳар ҳудудида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида 2023 йил 11 ой давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисобот
берди.

Шунингдек, Ангрен шаҳар 2024 йилги маҳаллий бюджет ҳамда Солиқ ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида шаҳар Иқтисодиёт ва Молия  бўлими бошлиғи в.в.б Жасур Юлдашев,  ДСИ бошлиғи Ортиқбой Хамдамовларнинг ахборотлари ҳам тингланди
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сон Фармони ижроси юзасидан шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Яшин Наралиев, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг 2023 йил  28 октябрдаги VI-71-96-10-148-K/23-сонли қарорига ўзгартириш тўғрисида Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари” бўйича доимий комиссияси ахборот берди.