Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#кун_қаҳрамонлари

"Лашкерак" маҳалласида айрим дарахтларнинг йиқилиши оқибатида узилган электр кабелларини тиклаш ва тизимда носозликларни бартараф этиш мақсадида Ангрен ШЭТ раҳбари Бекзодхон Ниматуллаев бошчилигида тунги навбатчилик бригада аъзолари тоғли "Лашкерак" маҳалласига йўл олдилар.
Очиғи, ҳозирги вазиятда "Лашкерак"ка бориш учун махсус транспорт воситаси зарур.

Бекзодхон Ниматуллаев - Ангрен ШЭТ раҳбари:

- Бугунги вазият, об-ҳавонинг ҳарорати биз энергетика соҳаси ходимларидан янада хушёр, сергак ва матонатли бўлиш талаб этилади. Табиат инжиқлиги туфайли "Лашкерак" маҳалласида дарахтлар йиқилиб, линияда узилиш содир бўлган ва натижада 28 та хонадон элекр энергиясиз қолган. Ушбу муаммони ҳал этиш мақсадида Ангрендан олисда жойлашган, тоғли ҳудудга боришимизни ташкил қилишда шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Абид Арипов катта ёрдам берди ва кўмаклари билан бригадамиз учун махсус транспорт воситаси ажратилди ва тунги соат 12.00 да етиб келдик. Ушбу ташаббус учун миннатдорчилик билдирамиз.
Ангрен шаҳар ММТБ тасарруфидаги 19-мактабда 12 декабрь куни  иссиқлик тизими қувурининг ёрилиши оқибатида  носозлик юзага келди.

Секторимиз раҳбари Улуғбек Хабилжоновнинг ҳамда "Ангрен ИЭС" бош директори Мирзоферуз Нигматовларнинг саъй-ҳаракатлари билан маънан эскирган қувурлардаги носозликлар жойида тезкор бартараф этилди.
Forwarded from Bosh prokuratura
Тошкент вилояти прокурори С.Эшқувватов томонидан Ангрен шаҳрида ижтимоий соҳа объектлари ҳамда кўп қаватли хонадонларда қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, шаҳарнинг "Истиқлол" маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати кўздан кечирилиб, авария натижасида юзага келган газ қувури билан боғлиқ муаммони бартараф этиш чоралари кўрилди.

Шунингдек, тиббиёт бирлашмаси кўздан кечирилиб, соҳа масъулларининг ҳисоботлари тингланди.

Бундан ташқари, "Ангрен шаҳар электр тармоқлари" корхонаси ва "Ангрен шаҳар газ таминоти" бўлимида ташкил этилган тунги навбатчилик ҳамда авария бригадаларининг фаолияти, мавжуд заҳира кўздан кечирилиб, масъулларга зарурий тавсиялар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt