Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#AngrenAKM
#Taqdimot
Bugun Angren shahar axborot -kutubxona markazida Angren universiteti bilan hamkorlikda huquqshunos, yuridik fanlar doktori ,dotsent Komil Sindarovning "G'ayrioddiy intiqom"deb nomlangan kitob taqdimoti bo'lib òtdi.Taqdimotda bir guruh universitet òqituvchilari , talabalar hamda shahar axborot -kutubxona markazi xodimlari ishtirok etdi.Tadbir davomida qatnashchilar muallif asari haqida gapirib, qiziqarli savol- javoblar va  fikr-mulohazalarini bildirishdi.Kechada "XXI asr detektiv asarlari muallifi" deb nomlangan kòrgazma tashkil qilindi
Ангрен шаҳрида ижтимоий соҳалар объектларида ҳудудлар қордан тозаланиоқда.

Ушбу жараёнда 13-умумтаълим мактабининг аҳил жамоаси ҳам фаол қатнашмоқдалар.

Мактаб маъмуриятининг берган маълумотига кўра, таълим муассасасида иситиш тизими бир меъёрда. Хоналар иссиқ.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Об-ҳавонинг кескин ўзгариши, қорнинг қалин ёғиши туфайли айрим маҳалла ва даҳаларда дарахтларнинг йиқилиши, шох-шаббаларининг синиши каби ҳолатлар кузатилди.

Куни кеча ёққан қор таъсири дарахтларнинг йиқилишига сабаб бўлди. Натижада коммуникация тармоқларида кабеллар узилиши, қувурлар носоз ҳолга келиши кузатилди. Аслида куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўрилган. Бу каби вазиятлар ҳисобга олиниб, қўшимча заҳира ва имкониятлар яратилган. Шу боис, авариялар тезкорликда бартараф этилаяпти. Бироқ, табиатга буйруқ бера олмаймиз.

Осмондан ёғилаётган аслида неъмат, баракадир...

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов эрталабдан ҳудуднинг ҳолатини, вужудга келган авариявий вазиятларни масъуллар билан жойига чиқиб ўргандилар.

Бундан ташқари, кун давомида узатилаётган иссиқликнинг ҳароратини назорат қилди.

Шунингдек, "Кимёгар" маҳалласида бўлди. Шу ернинг ўзида шз турар-жойини қордан тозалаёиган ҳарбий хизматчилар билан мулоқотда бўлди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
"Янгиобод" тоғли ҳудудда жойлашган маҳалла. Ушбу ҳудудда шаҳар марказига нисбатан қор анча қалин.

Шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Абид Арипов ҳудудда бўлди. Электр тизимида Ангрен ШЭТ томонидан амалга оширилаётган таъмирлаш ишларини жойига чиқиб кўрди.

Ижтимоий соҳалар, кўп қаватли уйларда иссиқлик ҳароратини кўздан кечирди. Фуқароларнинг бу борада фикрини тинглади.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Бугун Тошкент вилояти прокурорининг ўринбосари Зохид Караев Ангрен шаҳрида бўлди.

Унда шаҳарда кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳалар объектларида куз-қиш мавсумини беталофат ўтиши бўйича амалга оширилган ишлар ва ҳозирги вазиятда шаҳардаги аҳволни ўрганди. Авария ҳолатларида кўрилаётган чоралар билан танишди.

Хусусан, объектларда иситиш тизими, электр тармоқларининг ҳолати, яратилган шарт-шароитлари ўрганилиб, мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

"Обод", "Навбаҳор" маҳаллаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини шаҳар ҳокими, шахар Прокуратураси , шаҳар ИИБ  масъуллари билан жойига а чиқиб кўздан кечирдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube