Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.59K subscribers
115K photos
8.66K videos
133 files
22.6K links
Download Telegram
"3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни" арафасида Ангрен шаҳрида маънавий-маърифий тадбирлар кенг кўламда ташкил этилмоқда.
Тадбирлар давомида меҳр улашиш, эътибор қаратиш ва эъзозлаш, ғамхўрлик кўрсатиш каби эзгу амаллар янада яққол намоён бўлмоқда.

Худди шундай эзгулик тадбири Ангрен шаҳар 34-сонли таянч-ҳаракат аъзолари шикастланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ҳам бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирига шаҳар ҳокимининг ўринбосари Салим Анарбоев, шаҳар Прокуратураси, шаҳар ИИБ, Ҳарбий қисм масъуллари таклиф этилдилар.
Мактаб-интернати ўқувчилари томонидан тайёрланган концерт дастури барчага кўтаринкилик бағишлади.

Энг муҳими, қалби қайноқ ўғил-қизлар қувноқ рақс, куй-қўшиқлар ижро этишиб, ёд олган шеърларни ифодали ўқидилар.

Бу ўқувчиларнинг қалби уйғоқ, дунёқараши теран. Ҳаётга теран борадилар, берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланадилар. Осмони тинч, юрти фаровон элда бахтли яшашга интилаётган бу ўғил-қизлар Ватанни севадилар, уни ардоқлайдилар.

Бугунги тадбир давомида ана шундай шижоатли, дадил ва ғайратли ўқувчилар ўз истеъдодлари билан кўпчиликнинг эътиборига сазовор бўлдилар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн
Болалар ижросида концерт дастуридан қисқа видеолавҳа
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Сохта "пожарний"лар маҳаллалар бўйлаб овга чиқишгани ва одамлардан пул йиғишаётгани айтилмоқда

Қиш келиши билан мўрилар ва газ плиталарни ёнғин хавфсизлигига қарши текшириш баҳонасида маҳалла кезувчи, аҳолидан бир қараганда арзимаган пул йиғувчи" сохта ўт ўчирувчилар" кўпайиб қолади. Бу каби фирибгарларга алданманг!
Ангрен шаҳар 34-сонли таянч-ҳаракат аъзолари шикастланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида жами 170 нафар ўғил-қиз таълим-тарбия олишлари, саломатликларини мустаҳкамлашлари учун шароитлар етарли.

Таълим даргоҳи кўплаб саховатпешалар томонидан доимий қўллаб-қувватланади. Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Нуробод Ҳарбий қисм ташаббуси билан болалар учун дастурхон ёзилиб, ош тарқатилди.

Бундан ташқари, "Баркамол авлод" болалар мактаби томонидан қўл меҳнати кўргазмаси ташкил этилди.