Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
Шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов "Грум" маҳалласида бўлган чоғида маҳалла раиси ва "Ангрен ИЭС" АЖ масъул вакили билан қадамба-қадам ҳудудни ўрганди.

Уйлар, кўчалар ва бўш майдонларнинг ҳозирги кўринишини кўздан кечирди.

Йўл-йўлакай фуқароларнинг дарду ташвишини тинглади ва уларни қийнаб келаётган муаммолар юзасидан тегишли чоралар белгилади.

Шунингдек, маҳалла раиси ва коммунал корхоналар масъулларига электр энергия, иссиқлик ва ҳудудда кўп қаватли уйларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, коммуникация тармоқларининг аҳволи, хуқуқбузарликлар содир этилиши эҳтимоли бўлган масканларда муҳит хавфсизлигини таъминлаш, "Яшил макон" лойиҳаси бўйича кўчат ўтқазиш жойларини аниқлаш каби устувор вазифаларни тушунтирди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Ангрен шаҳрида ижтимоий соҳалар объектларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёни ўрганилмоқда.

Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бошчилигида "Грум" махалласида 19-умумтаълим мактабида иситиш тизими кўздан кечирилди.

Ўрганиш давомида муассаса биносига иссиқлик тўлиқ узатилишида айрим муаммолар юзага келганлиги аниқланди ва уларни зудлик билан бартаоақ этиш бўйича "Ангрен ИЭС" АЖ ва масъулига тегишли топшириқлар белгилаб берилди.

Шаҳар прокурори мактабда ўқувчиларнинг машғулотларга қатнашиб, давоматини ҳам ўрганди. Шунингдек, мактабда дарсликлар ва бадиий адабиётлар бўйича ўрганишлар олиб борилди.
📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов "Грум" маҳалласини "кўчабай", "хонадонбай", "фуқаробай"  ўрганди.

Хусусан, фуқаролар сектор раҳбари билан юзма-юз мулоқот чоғида маҳалланинг экологик ҳолати, атроф-муҳит муҳофазаси ҳамда йўлларнинг бузилишида турли транспорт воситаларининг қатновидаги тартибсизликлар юзага келаётгани бўйича мурожаат қилдилар.

Сектор раҳбари бошчилигида ушбу мурожаатлардаги муаммоларни бартараф этиш, ҳудудда экологик барқарорликни таъминлаш ва бузилган йўлларни тиклаш мақсадида шаҳар Прокуратураси, шаҳар ИИБ ЙҲХБ, Давлат солиқ инспекцияси, шаҳар Экология бўлими билан ҳамкорликда шу ернинг ўзида тезкор рейд тадбири ташкил қилинди.

Тадбир давомида фуқароларнинг мурожаати ижобий ҳал этилиши учун зарур чоралар кўриладиган бўлди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудиянинг “ACWA Power”компанияси билан Сирдарё вилоятида қурилган 1500 мегаваттли замонавий буғ-газ электр станциясини тармоққа улаш ҳамда Тошкент вилоятида “яшил водород” ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишни бошлаш маросимида иштирок этди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии запуска проектов подключения к сети электроснабжения современной парогазовой электростанции мощностью 1500 мегаватт в Сырдарьинской области и начала строительства производства «зеленого водорода» в Ташкентской области совместно с саудовской компанией «ACWA Power».

#Mirziyoyev #marosim #energetika #vodorod

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter