Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
103K photos
7.97K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида секторлар, коммунал корхоналари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги дарахт экиш мавсумида амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлди.

Ангрен шаҳрида маҳалла ва даҳаларда, ишлаб чиқариш жабҳаларида, ижтимоий соҳалар объектларида, боғ-роғлар, хиёбонларда яшил масканлар барпо этиш,  суғориш тизими, хусусан, ирригация тармоғини тиклаш,  "Оҳангарон" кўчаси йўл бўйида дов-дарахтлар нав-ниҳолларини ўтказиш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Кун тартибида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси бўйича амалга оширилган ишлар,  қора металл парчалари режасининг ижроси,  коммунал ташкилотлар ва "Zero Waste"  МЧЖдан
дебитор қарздорликлар, бартараф этиш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати  билан боғлиқ масалалар кўрилди.


📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Шаҳарда коммунал тўловлар бўйича дебитор қарздорлик тўловлари таҳлил қилинди. Хусусан, электр энергия, иссиқлик энергияси, газ, ичимлик суви таъминоти  ҳамда кўп қаватли уйларнинг техник хизматлари учун мавжуд қарздорликларни тўлаш  зарурлиги юзасидан тегишли чора-тадбирлар  белгиланди.

Қайд этилганидек,  шаҳарда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга пухта тайёргарлик кўриш, муаммоли уйларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилаяпти.

Кун тартибидаги барча масалалар атрофлича муҳокама қилинди ва ижросини таъминлаш юзасидан масъулларга вазифалар белгилаб берилди ва назоратга олинди.


📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
ХОРИЖЛИК ИШБИЛАРМОНЛАР БИЛАН МУЗОКАРАЛАР

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов, ҳокимнинг биринчи ўринбосари Яшин Наралиев, ҳоким ўринбосари Жасур Зайниддиновлар Хитойлик ишбилармон доира вакиллари, "Keda Group" компанияси масъуллари билан музокаралар ўтказдилар.

Унда Ангрен шаҳрида барпо этилаётган чинни идишлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги завод қурилишини белгиланган муддатда якунига етказиш, зарур жиҳозлар билан таъминлаш ишларини жадаллаштириш ҳамда маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш, қурилиш объектига коммуникация инфратузилмасини тортиш билан боғлиқ муҳим ва устувор масалалар муҳокама қилинди.

Ўзаро музокараларда икки давлат ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорликлар ва манфаатли лойиҳалар хусусида фикр алмашилди.


📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Ангрен шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати секторлар раҳбарлари томонидан қатъий назоратга олинган.

Бугун шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бошчилигида "Грум" маҳалласида бўлдилар.

Унда ҳудудда мавжуд кўп қаватли уйларда том қисмида амалга оширилаётган таъмирлаш ишларини жойига чиқиб ўргандилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
Ангрен шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов "Грум" маҳалласида ижтимоий соҳалар объектларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ҳам жойига чиқиб кўздан кечирди.

Унда 28-Давлат мактабгача таълим ташкилотида куз-қиш мавсумига тайёргарлик, иситиш тизими ва унда узатилаётган иссиқликнинг ҳароратини ҳар бир гуруҳга кириб ўрганди.

Шундан сўнг таълим муассислигидаги ошхона ва омборхонадаги аҳвол ва санитар ҳолати ҳам ўрганилди.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур кўрсатмалар берди ва назорат ўрнатилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt | Telegram | Facebook | Youtube