Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
7.99K videos
118 files
20.9K links
Download Telegram
#ибрат
Орамиздаги одамлар...

Инсон умрининг безаги аслида унинг яхши амаллари билан ўлчанади. Аҳамият берилса, Давлатимиз раҳбарининг илгари сурган илғор ғояси - "Яшил макон" лойиҳаси одамларга яхши амалларга қўл уришларига замин бўлди. Буни теран илғаганлар ундан ўз ўрнида самарали фойдаланиб, яшил боғлар яратиб, яшил майдонларни кенгайтирмоқдалар.

"Самарчўғ" маҳалласида шундай одамлар борки, удардан кўпчилик ибрат оладилар. Маҳаллада 17-уйнинг пиру бадавлатлари, дориломон кунларга шукроналик келтириб умргузаронлик қилаётган
Абдуғаффорхон ҳожи ота ва Донохон ҳожи оналар бугун эрта тонгдан ўзларининг томорқа ер майдонига неваралари билан ўндан ортиқ мевали дарахт нав-ниҳолларини ерга қададилар

Боғбонликка иштиёқи баланд Ниматуллаевлар хонадони "Яшил макон" лойиҳасини қўллаб, томоқасининг яшил майдонини кенгайтирдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги дарахт кўчатларини экиш мавсуми Ангрен шаҳрида ҳар бир ҳудудда шиддат билан бошланиб, изчил давом этмоқда.

Бугун эрталабдан Бекзодхон Ниматуллаев раҳбарлик қилаётган Ангрен электр тармоқлари корхонаси мехнаткашлари подстанция ён-атрофида бўш ер майдонни яшил масканга айлантириш ишларини давом эттирдилар. Унда яхши ният билан ер майдонларини дарахт кўчатини экишга тайёрладилар.

Ота-онасининг эзгу амаллари, боғ-роғлар яратишдек хайрли ишларидан баҳраманд бўлган ва уларнинг ҳаётий тажрибаларидан ибрат олган Бекзодхон Ниматуллаев аҳил жамоаси билан "Яшил макон" лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш жараёнида ташаббус кўрсатиб, бугунги кунга қадар олма, беҳи, шафтоли, ҳурмо каби мевали дарахтларнинг жами 273 та нав-ниҳолини экдилар.

Бугун эрта тонгдан бошланган ерни кўчат экишга тайёрлаш ишларидан сўнг аҳил жамоа томонидан яна 70 та мевали дарахт кўчати ўтқазилади.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#sayohat
#taassurot

Angren shahar 18-umumiy o'rta ta'lim maktabining o'quvchilari va ota-onalari kuzgi ta' tilning birinchi kunida Samarqand shahrida bo' lishib, tarixiy obidalar va buyuk shaxslarning taqsinga sazovor bo'lgan boy iodiy meroslari bilan yaqindan tanishdilar.
Ota-onalar bilan birgalikdagi sayohat baribir o'zgacha

Nozila Usmonova

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
"Яшил макон" - табиатга ошно бўлиш, унинг софлигини таъминлаш ва сақлаш, яшил бойликларини кўпайтиришдек эзгу амалга қўл уриш имкониятини берди.

Ангрен шаҳрида ушбу умуммиллий ҳаракатга ҳеч ким бефарқ эмас. Каттаю кичик, ёшу қари, меҳнаткашу заҳматкашлар яшил масканлар яратишга бел боғлаганлар.

Ана шундай камарбасталардан бири Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ва унинг тассаруфидаги муассасалар меҳнат жамоасидир.

Шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Фурқат Имановнинг саъй-ҳаракати билан эндиликда тиббиёт муассасаларига қарашли ҳудуднинг яшил майдонларида 600 туп терак дарахти кўчати ўсиб-унадиган бўлди. Бунинг учун ер майдонлари ҳозирлаб қўйилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Тиббиёт бирлашмаси ҳудудида терак кўчатини ўтқазиш жараёни