Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
Республика Нуронийлар жамғармаси ва Тошкент вилояти Нуронийлар жамғармаси мутахассислари Ангрен шаҳрида бўлдилар.

Унда  "Кексалар ҳафталиги"  доирасида  тадбирларнинг   ташкил этилиши билан боғлиқ жараённи ўргандилар.

"Кексалар ҳафталиги" режасига асосан  республика, вилоят масъуллари  ҳамда шаҳар Нуронийлар кенгаши аъзолари бугун Ангрен шаҳар тарихи  музейида бўлдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойга амалий ташриф доирасида Вьетнам Социалистик Республикаси Президенти Во Ван Тхионг билан учрашди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в рамках рабочего визита в Китай встретился с Президентом Социалистической Республики Вьетнам Во Ван Тхыонгом.

#Mirziyoyev #uchrashuv #Vyetnam #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
"Обод кўча, обод хонадон, обод маҳалла" концепцияси амалда!

Ангрен шаҳрида  ушбу тамойилга кўра,  раҳбар кадрлар ўзларига бириктирилган маҳаллаларда кенг кўламли ишларни бошлаб юбордилар.

Жумладан, "Hududiy elektr tarmoqlari" АЖ
Тошкент худудий филиали директори Дилмурод Абдуразоқов  "Чотқол" маҳалласига бириктирилди.

Дастлаб маҳалла раиси билан ҳудудни ўрганди. Одамларнинг турмуш тарзи билан яқиндан танишиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлади.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Ўрганиш давомида маълум бўлишича, "Чотқол" маҳалласида электр энергия тармоғида  мавжуд ҳаво кабеллари маънан эскириб, қатор ноқулайликларни келтирмоқда экан.

Дилмурод Абдуразоқов ушбу муаммони бартараф этиш ҳамда маҳаллани янада файзли ҳудудга айлантириш учун бор имкониятларни сафарбар этишга киришди.

Шу кунларда бириктирилган раҳбарнинг ташаббуси ва саъй-ҳаракати билан  ушбу манзилда мавжуд электр таянчлари тартибга келтирилиб, эски электр симлари замонавий янги СИП кабелларига алмаштирилмоқда. "Чотқол" маҳалласида жами 250 та хонадонга шундай кабелларни тортиш  ва муаммони бартараф этиш чоралари кўрилаяпти.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️"Ангрен" кўмир омборида куз-қиш мвсуми учун аҳоли истеъмолчиларининг асосий тоифаларига 9 минг 632 тонна кўмир тарқатиш режалаштирилган. Кўмирнинг 4 минг 477 тоннаси кўмир корхоналари ходимларига, 5 минг 155 тоннаси аҳоли учун мўлжалланган.

Омбор мудири Музаффар Эргашевнинг таъкидлашича, “БЗР” маркали кўмир сифатли, катта фракцияларга эга, жуда қуруқ ва яхши ёнади.

Ҳозирча кўмир бепул, хайрия асосида берилмаяпти, балки шаҳар ҳокимлиги шаҳар маҳаллаларида яшовчи кам таъминланган, кўп болали оилалар, ногиронлар ва муҳтож фуқароларнинг рўйхатини тез кунларда етказар...

👉https://telegra.ph/Angren-k%D1%9Emir-omborida-10-17
Маълумки, Ангрен шаҳрида ҳуқуқбузарлик  ва жиноятчиликларнинг барвақт олдини олиш, содир этилиши мумкин бўлган криминал ҳолатни жиловлаш мақсадида ҳар куни тунги тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Бугун тунги соатда "Хавфсиз тун" тадбири давомида шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бошчилигида Прокуратура, ИИБ жамоат хавфсизлиги ходимлари билан навбатдаги рейд тадбирида вояга етмаган мактаб ўқувчилари ота-онаси ёки яқин қариндошоарининг назоратисиз  бемақсад юрган ҳолати аниқланди.

Тунги вақтда компьютер ўйинхоналаридаги аҳвол ўрганилганда, гўёки ҳамма учун одатий ҳолдек. Ўқувчи ёшидаги ўғил болалар олиб борилаётган рейд тадбирига ҳатто пинагини бузмади. Энг ачинарлиси, ярим тунда ўз хонадонида бўлмаган бу ёшларнинг тақдири шу вақтга қадар ҳеч кимни ташвишга солмаган. Бамайлихотир кўча-кўйда бемалол бемақсад юрибди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube