Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
104K photos
8.01K videos
118 files
21K links
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига расмий ташрифини якунлади ва Тошкентга жўнаб кетди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев завершил официальный визит в Российскую Федерацию и отбыл в Ташкент.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов ва шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжоновлар Маданият бўлими ходимлари билан юзма-юз учрашдилар.

Ташриф давомида маданият марказлари ходимлари билан самимий суҳбат бўлиб ўтди. Ҳар бир ходим томонидан айтиб ўтилган муаммо ва таклифлар  бўйича тезкор чоралар кўрилиши тўғрисида тегишли топшириқлар берилди. Шунингдек, шаҳримиздаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида келишиб олинди.

Энг асосийси, улар маданият бўлимига қуруқ келишмади.  Шаҳримиз аҳолисига, айниқса ёшларга маданий хизмат кўрсатишда зарур бўлган овоз кучайтириш анжомлари маданият марказларига ҳокимлик совғаси сифатида  тақдим этилди.
Forwarded from Hudud Inform
Тунги вақтда (соат 23.00 дан 06.00 гача) фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни баланд овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш, товуш сигналлари бериш, хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш, турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, қуйидаги миқдорда жарима солишга сабаб бўлади:

🔹фуқароларга БҲМнинг учдан бир қисми;

🔹мансабдор шахсларга БҲМнинг учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Bilasizmi

Taqiqlangan ekinlarni yetishtirish 3 yilgacha ozodlikdan mahrum qilish bilan jazolanadi.
———
Тақиқланган экинларни етиштириш 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


@BB_Tulyaganov
Forwarded from Hudud Inform
Осиё ўйинлари якунига етди

Унда Ўзбекистон делегацияси 🥇22 та олтин, 🥈18 та кумуш ва 🥉31 та бронза медалларини қўлга киритди (жами 71 медаль). Бу тарихдаги энг яхши натижамиз бўлди (аввалги энг яхши натижамиз: 20 та олтин, 24 та кумуш ва 25 та бронза, 2018 йил).

Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон 5 ўринни эгаллади.

Хитой, Япония ва Жанубий Корея Осиё ўйинларининг етакчилари бўлди.

Қўшниларимиздан Қозоғистон 11, Қирғизистон 18, Тожикистон 24 ва Туркманистон 29 ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, якунланиб бораётган қитъа ўйинларида 45 давлатнинг 12 мингдан зиёд спортчилари иштирок этди. Бугун ўйинларнинг ёпилиш маросимлари ташкил этилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 980 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 330 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 347 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 677 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 747 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 747 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (677 000 сўмдан) 747 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 747 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 568 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 568 000 сўм.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ёш спортчилар зафар қучдилар

Спортнинг  "Ашихар-каратэ" бўйича Республика турнирида Ангрен шаҳар 2-сон Спорт мактабининг умидли ёшларидан бир гуруҳи муваффақият қучиб, фахрли ўринларда ғалаба қозондилар.

Жумладан,  19-умумтаълим мактабидан 10-нафар ўқувчи  ушбу турнирда 5 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медали ва дипломларни қўлга киритишди. Натижада ушбу кўрсаткичлар туфайли Тошкент вилояти терма жамоаси мусобақада биринчи ўринни эгаллади.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Ангрен шаҳрида оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида ўсиб келаётган ёш авлоднинг соғлом ва баркамол улғайишлари учун жажжи ўғил-қизларнинг спорт билан шуғулланишларига алоҳида эътибор қаратилган,  қулай шароитлар яратилган.

Спортнинг таэквондо ВТФ бўйича ўтказилган шаҳар чемпионатида “Жавлонбек” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари 3-7 ёшгача бўлган болажонлар ўртасида  фахрли 1-ўринни эгалладилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миллий гвардия қўриқлаш бош бошқармасига билдирилган ишонч малакали мутахассисларимизнинг янада масъулият билан хизмат қилишларига туртки бўлади.

Сиз ҳам хизматимиздан фойдаланиб, хонадон ва офисларингиздан бехавотир бўлинг!

Батафсил маълумотни қисқа рақами орқали олишингиз мумкин!
☎️  70-662-21-55
       70-662-21-78
       55-900-73-58

— — —

Доверие Главному управлению охраны Национальной гвардии, ещё больше мотивирует наших квалифицированных специалистов нести более ответственную службу.

Вы также можете воспользоваться нашим сервисом и позаботиться о своем доме и офисе!

Более подробная информация по телефону
☎️ 70-662-21-55
70-662-21-78
55-900-73-58
Ангрен шаҳрида олис ва оғир ҳудуд саналган "Жигаристон" маҳалласида Инвестиция дастури доирасида мактабнинг эски биноси ўрнига янгиси қад ростлади.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube