Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
7.99K videos
118 files
20.9K links
Download Telegram
#ижтимоий_эълон "Заковат дунёси" ўқув маркази тақдим этади.
#истеъдод Ёш ижодкор, "Улуғ йўл" газетасининг мухбири Отабек Бакиров Анрен шаҳри тарихи билан боғлиқ маълумотлар билан танишмоқда
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев видеоконференция шаклида ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида нутқ сўзлайди.

Нутқни 23 сентябрь, чоршанба куни соат 18:00 да қуйидаги телеканаллар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда томоша қилинг:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV", “Milliy TV” (ўзбек тилида)
"Yoshlar", "Toshkent" (рус тилида)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (инглиз тилида)

Президент Матбуот хизматининг Facebook ва YouTube'даги саҳифалари

Президент Шавкат Мирзиёев выступит на 75-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН в формате видеоконференции.

Смотрите выступление в среду, 23 сентября, в 18:00 на следующих телеканалах и страницах в соцсетях:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV", “Milliy TV” (на узбекском языке)
"Yoshlar", "Toshkent" (на русском языке)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (на английском языке)

Страницы Пресс-службы Президента в Facebook и Youtube

#Mirziyoyev #UN #birgakuramiz #смотримвместе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Нима учун короновирус инфекцияси болаларда катталарга нисбатан енгил ўтади?

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

🔹Ҳозирги кунда ушбу масала бўйича ягона фикр мавжуд эмас.

🦠Коронавирус болаларда аксарият ҳолларда енгил шаклдаги ЎРВИ сингари кечади, яъни томоқ оғриғи, йўтал, бурун оқиши ва аксириш.

🤒Касаллик оғирроқ кечаётган бўлса – тана ҳароратининг 37,5-39 даражагача кўтарилиши, ҳолсизлик ва бош оғриғи кузатилади.

Енгил кечишига олиб келувчи сабаблар қуйидагилар бўлиши тахмин қилинади:

🔺Катталарга нисбатан соғлом ўпкага эгалиги туфайли болалар касалликнинг оғир шаклларига берилувчан эмас;

🔺Болалар, айниқса эрта ёшдаги болалар ёмон одатларга - чекиш ва бошқаларга эга эмаслиги;

🔺Туғма иммунитет, яъни носпецифик ҳимоя болаларда катталарга нисбатан кучли бўлганлиги;

🔺COVID-19 вируси ҳужайра ичига кириши учун ўз оқсилини инсон ҳужайраларидаги S рецепторлар билан боғлайди. Болаларда ушбу рецепторларнинг сони ва фаоллиги кам. Яъни, болаларда вирус кириши учун нишонлар кам;

🔺Болалар боғча ва мактабларда ўзлари учун жуда кўп янги респиратор инфекцияларга учрайдилар. Бунинг натижасида уларда бир қатор касалликларга қарши антитаначалар ҳосил бўлиб, уларнинг миқдори катталарникига нисбатан кўп бўлади.

🔺Лекин шуни ёдда тутиш керакки, болаларда ҳам касаллик ўтказилиб юборилса ва шифокорга кеч мурожаат қилинса ҳамда уларда нафас олиш тизимининг сурункали касалликлари мавжуд бўлса, уларда ҳам оғир кечиш ҳолатлари кузатилиши мумкин ҳамда ўлимга олиб келиши мумкин.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Huquqiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Ҳашар нима? Мажбурий меҳнат-чи?

Батафсил роликда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов оламдан ўтди

Маданият вазирлиги марҳумнинг оила-аъзолари ва барча яқинларига ҳамдардлик билдириб, чуқур таъзия изҳор этган.

Шуҳрат Қаюмов 1991 йилда Ўзбекистон давлат санъат институтини тамомлаган. Миллий телерадиокомпания тизимида узоқ йиллар сухандон сифатида ишлади. Шунингдек, хонанда сифатида ҳам мухлислар қалбидан жой олди.

Унинг ўлими сабаби аниқ келтирилмаган. У 2016 йилнинг баҳори ва ёзида саломатлиги ёмонлашгани туфайли хорижга бориб даволанганди.

Kun.uz марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.

👉 Тошкент хабарлари
#ижтимоий_эълон
Адлия вазирлиги Тошкент вилояти юридик техникуми ўқишга таклиф этади.

Техникум 2020/2021 йилги ўқув йилида жами 192 нафар талаба қабул қилади.

🔹Техникумга 11 синф ва ўрта махсус касб-ҳунар таълимини битирганлар ҳужжат топширишлари мумкин.
🔹Техникумга кириш имтиҳони Давлат тест маркази томонидан тест шаклида ўтказилади.
🔹Тест саволлари тарих ва хорижий тил фанларидан бўлади.

Техникумда давлат-ҳуқуқий фаолият, юридик хизмат, суд-ҳуқуқий фаолият мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади.

🔸Ўқиш муддати 2 йил.
🔸Техникумни муваффақиятли тамомлаган талабалар тест синовларисиз Тошкент давлат юридик университетига қабул қилинади.

🔖Ҳужжатлар Давлат тест марказининг texnikum.dtm.uz сайти орқали 25 сентябргача онлайн тарзда топширилади.

☎️Қўшимча маълумотлар учун 70 983-54-05, 91 965-45-65, 97 490-60-61 рақамларига қўнғироқ қилиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
Рақамли иқтисодиёт ҳамда электрон ҳукуматни жорий қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ҳар бир тармоқ ва ҳудуд раҳбари рақамли иқтисодиёт соҳасида кескин ўзгариш қилиши, рақамлаштириш соҳасини алифбосидан бошлаб чуқур ўрганиши кераклиги айтилди.
530 та ҳудудий ва 280 та тармоқ лойиҳасининг самарадорлиги муҳокама қилиниб, қўшимча вазифалар белгиланди.
– Рақамли иқтисодиётсиз мамлакат иқтисодиётининг келажаги йўқ, – деди Президент.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам внедрения цифровой экономики и электронного правительства.
Указано, что руководители отраслей и регионов должны совершить коренной поворот в сфере цифровой экономики, досконально изучить ее начиная с азов.
Обсуждена реализация 530 региональных и 280 отраслевых проектов, определены дополнительные задачи.
- Без цифровой экономики нет будущего у экономики страны, - отметил Президент.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #raqamlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ангрен шаҳрида фуқаролар йиғинларида ҳужжатлар билан иш юритишнинг тартиб-тамойиллари ўрганилди ва юқори натижалар билан баҳоланди.
Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов жараён билан яқиндан танишди.
@angrenhokimligi_7
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ниқоб тақиш нега муҳим? — АҚШ лабораториясида ўтказилган қизиқарли тажриба

☝️Видеода ниқоб йўталнинг ҳавода тарқалишини қандай тўхтатиши акс этган.

😷 Ниқоб тақиш баъзида ноқулай ва иссиқ... Бироқ бу одамлар ҳаётини сақлаб қолади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
🦠Коронавирус касаллиги профилактикасидаги эҳтиёт чоралари:

❗️Қўлларни мунтазам равишда спирт асосидаги (спирт концентрацияси камида 70% бўлган) восита билан ишқалаб, яхшилаб артиш ёки қўлларни оқаётган сув ва совун билан камида 20 сония давомида ювиш зарур.

🔹 Ниқобларни кийинг. Уларни ҳар 2-3 соатда алмаштиринг.

✔️Жисмоний масофани сақлаш мумкин бўлмаган жойларда, масалан, жамоат транспортида, дўконларда ёки бошқа тор жойларда, сиз инфекцияга қарши ҳимоясиз бўлиб қоласиз.

🔹Бошқа одамлар билан орангизда камида 2 метр масофани сақланг.

✔️Кимдир йўталганда, аксирганида ёки гапирганда, у таркибида вирус бўлиши мумкин бўлган майда суюқлик томчиларини сачратади. Агар сиз жуда яқин турган бўлсангиз, сиз COVID-19 вируси бўлган томчилар билан нафас олишингиз мумкин.

🔹 Одамлар гавжум жойларга боришдан сақланинг.

✔️Кўпчилик орасида сиз COVID-19га чалинган бирон кимса билан яқин мулоқотда бўлишингиз эҳтимоли кўпроқ, ва сиз 2 метрлик жисмоний масофани сақлашингиз қийин бўлади.

🔹 Кўз, бурун ва оғизга тегмасликка ҳаракат қилинг.

✔️ Қўллар кўплаб сиртларга, шу жумладан вируслар қўнган юзаларга ҳам тегишади. Агар қўлларингиз билан кўзингизга, бурнингизга ёки оғзингизга тегсангиз, вирус танангизга кириши мумкин.

🔹 Йўталаётганда ёки аксирганингизда, сиз ва бошқалар оғзингиз ва бурунингизни эгилган тирсак ёки бир марта ишлатиладиган салфетка билан ёпганингизга ишонч ҳосил қилинг. Кейин ишлатилган салфеткаларни дарҳол ташланг ва қўлингизни ювинг.

✔️Томчилар вирусни тарқатади. Ушбу кўрсатмаларга амал қилиб, сиз атрофингиздаги одамларни грипп ва COVID-19 каби вирусли касалликлардан ҳимоя қиласиз.

🔹Агар сизда йўтал, бош оғриғи, иситма каби енгил аломатлар бўлса ҳам, уйда бўлинг. Зудлик билан тиббий ёрдамга мурожаат қилинг ёки шифокор билан телефон орқали маслаҳатлашинг.

✔️Бошқа одамлар билан мулоқотдан сақланиш орқали сиз уларни ўзингизда бўлиши мумкин бўлган COVID-19 ва бошқа вируслардан ҳимоя қиласиз.

🔹 Агар сизда иситма, йўтал ва нафас қисилиши бўлса, тиббий ёрдамга мурожаат қилинг ва шифокор кўрсатмаларига риоя қилинг.

✔️Олдиндан қилинган қўнғироқ сизнинг шифокорингизга сизни тезда керакли тиббий муассасага йўналтиришга имкон беради. Ушбу усул ҳам сизни ҳимоя қилади ҳамда вируслар ва бошқа инфекциялар тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради.

〰️〰️〰️〰️〰️

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Рақамлаштириш билан шуғулланмасдан ривожланиш мумкин эмаслигини, бусиз келажагимиз йўқлигини тушуниб етиш керак

Шавкат Мирзиёев: Необходимо осознать, что невозможно развиваться, не занимаясь цифровизацией, без этого нет будущего

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
⚡️2030 йилгача биометрик паспорт ўрнига ID-карталар жорий этилади

Президент фармонига биноан, 2021 йил 1 январдан бошлаб шахсни рақамли идентификация қилишнинг ягона тизими жорий қилинмоқда. Унга кўра, биометрик паспортлар ўрнига Ўзбекистон фуқаросининг шахсини ва фуқаролигини тасдиқлайдиган электрон ташувчи қурилмага эга ҳужжат сифатида ID-карта жорий этилмоқда.

Биометрик паспортлар ҳамда яшаш гувоҳномалари ID-карталарга қуйидаги муддатларда алмаштирилади:

1️⃣ Биринчи босқич - 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида (16 ёшга тўлганда ёки қонунчиликда кўрсатилган бошқа сабабларга кўра);

2️⃣ Иккинчи босқич - 2023 йил 1 январдан 2029 йил 31 декабргача мажбурий тартибда алмаштирилади.

Ўзбекистон фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти 2030 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

ID-карталарни олиш ва алмаштириш учун хоҳлаган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат қилиш мумкин.

Ҳозирги биометрик паспортларни расмийлаштириш муддати 10 иш куни бўлган бўлса, ID-карталарни расмийлаштириш эса 1 иш кунида амалга оширилади.

ID-карта қуйидаги муддатларга берилади:

янги туғилган болага бир ёшгача – 2 йил муддатга;
бир ёшдан 16 ёшгача – 5 йил муддатга;
16 ёшдан бошлаб – 10 йил муддатга.

ID-картани расмийлаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизи, яъни 198 минг 470 сўм (22.09.2020 ҳолатига) миқдорида тўлов ундирилади.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Forwarded from Jurnalistlar.uz
Инсон бахтли бўлиши керак...

“Дунёда зарур, бажармаса бўлмайдиган касблар қолганда эди, миллионлаб кишилар ишсизликдан очликка, муҳтожликка маҳкум бўлур эди”, дейди немис социологи Либерман. Зарур касблар деганда олим шифокор, ўқитувчи, аскар каби касбларни санаб ўтади ва кўчада чақа-пулга этик тозалаб-мойлаб кун кўрувчини ёки тирноқ пардозловчини “зарур касб эгалари” сафига қўшмайди. Чиндан ҳам этигини ҳар ким ўзи артиб кетиши, пардозланмаган тирноқ билан ҳам яшайвериши мумкин. Аммо шифокор ёки муаллимсиз ҳаётнинг қуввати кетади, тараққиёт аробаси тўхтайди.

Батафсил
: Journalist.uz

Ўзбекистон Журналистлари ижодий
уюшмасининг расмий саҳифалари 👇

Telegram | Instagram | YouTube