Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.51K subscribers
113K photos
8.54K videos
131 files
22.3K links
Download Telegram
Ангрен шаҳрида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг барвақт олди олинишига қаратилган "Тун" тадбири ўтказилиши йўлга қўйилган.

Шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи масъуллари пайшанбадан жума кунига ўтиш вақтида ушбу тадбир давомида хонадонма-хонадон юриб, пробация рўйхатида бўлганларни назорат қилди.

Ҳар бири билан юзма-юз мулоқотда бўлди ва белгиланган талабларга риоя этишлари тушунтирилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#Обод_маҳалла

Маълумки, Ангрен шаҳрида ”Обод кўча, обод хонадон, обод маҳалла” концепцияси асосида ишлар бошлаб юборилди.

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов "Нурчи", "Истиқбол" маҳалласида бўлди. Унда маҳаллани обод қилиш билан боғлиқ ишларни татбиқ этиш юзасидан "маҳалла бешлиги" ва ташаббускор тадбиркорнинг таклифлари ва лойиҳаларини кўриб, атрофлича таҳлил қилиб, зарур тавсиялар берди.

"Истиқбол" маҳалла раиси томонидан тақдим этилган лойиҳани, "Нурчи" маҳалласида тадбиркорнинг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича таклифлари шаҳар раҳбари  томонидан  қўллаб-қувватланди.

Шаҳар ҳокими маҳаллаларда электр энергия, ичимлик суви таъминотини яхшилаш,  тадбиркорликни кенгайтириш, 
доимий даромад манбаига эга бўлмаган ишсиз аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ҳамда бандлигини таъминлаш чораларини кўриш ва шу каби ишларни мувофиқлаштириш каби бир қатор вазифалар ижросида самарадорликка эришишни таъкидлади.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Ангрен шаҳрида олис ва оғир ҳудуд аҳолисининг турмуш тарзида қулайликлар яратиш мақсадида "Жигаристон" маҳалласида манзилли дастурлар доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов "Жигаристон" маҳалласида бўлди. Унда аҳолига ичимлик сувини узлуксиз етказиш бўйича бажарилаётган қурилиш ишларини маҳалла нуронийлари билан жойига чиқиб кўрди.

"Тошкент сув таъминоти" МЧЖ шаҳар бўлими раҳбари Хусанхон Муҳиддинов ҳамда қурувчи-пудратчига ушбу жараён белгиланган муддатда, бажарилган ишлар сифатли якунланиши бўйича қатъий топшириқ берди ва назоратга олди.

Шаҳар прокурори маҳаллада Инвестиция дастури асосида 3-умумтаълим мактабида қурилаётган қўшимча бинодаги аҳволни ҳам ўрганди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#Обод_маҳалла

Шу кунларда Ангрен шаҳрида "Обод ва хавфсиз маҳалла" ҳамда ”Обод кўча, обод хонадон, обод маҳалла” тамойилларини татбиқ этишга қаратилган чора-тадбирлар асосида кенг кўламли ишлар самарадорлигини таъминлашга эътибор янада кучайтирилди.

Бу икки тамойилнинг мақсади ва унда белгилаб берилган вазифалар инсон ва унинг манфаатларига қаратилгани билан аҳамиятлидир.
.
Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов "Ғафур Ғулом" "маҳалла бешлиги" ва ИИБ ходимлари билан юзма-юз мулоқотда бўлганида ана шу жиҳатларга эътибор қаратди.

Айниқса, маҳаллани обод қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, шунингдек, электр энергия, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, доимий даромад манбаига эга бўлмаган ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш чораларини кўриш муҳимлигини қайд этиб, таклиф, тавсиялар берди.

Шу ернинг ўзида фуқароларнинг мурожаатларини тинглади ва уларга амалий ёрдам кўрсатиб, иш билан таъминлаш масаласини ижобий ҳал этди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube