Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
103K photos
7.95K videos
116 files
20.8K links
Download Telegram
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов "Ғафур Ғулом"  маҳалласида бўлди.

Унда маҳаллада жойлашган масъулияти чекланган жамиятларнинг бирида содир этилган ўғирлик жинояти ва ушбу ҳуқуқбузарлик ҳолатини содир этган  шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларининг оқибатлари тўғрисида сўз юритиб, бир жиноятни кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилди.

Билаги кучга тўлган икки нафар навқирон йигит ўзаро тил бириктириб, ўзлари ишлайдиган корхона омборхонасига ғайриқонуний равишда кириб жами 220 метр мис кабелларни ўғирлаб, моддий зарар етказиб, воқеа жойидан яширинадилар. Тезкор қидирув ишлари натижасида уларнинг қилмишлари  ошкор бўлиб,  жиноят иши қўзғатилган.

Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов  мазкур жиноят юзасидан ўз фикрини билдирди. Жиноят содир этган шахсларга нисбатан кўриладиган чоралар хусусида  ҳам сўз юритди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Улуғбек  Хабилжонов  - шаҳар прокурори:

-  "Обод ва хавфсиз  маҳалла"  тамойили бўйича ишларни ташкил этишда камчиликлар мавжудлиги қайд этилаётган жиноятлар орқали яққол сезилаяпти. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тарғиботларнинг самараси таъминланмаса,  жиноятга мойил шахслар ўртасида профилактика ишлари кучайтирилмаса, олдимизга қўйган мақсадларимизга эришиш мушкул бўлади...

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
⚡️Ўзбекистон Президенти Россия Федерациясига жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 5 октябрь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари Қозон ва Москва шаҳарларида бўлади, тор ва кенгайтирилган таркибда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.

Каналга уланиш - @argos_uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

По приглашению Президента Российской Федерации Владимира Путина Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев отбыл в эту страну с официальным визитом.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ekologik_tadbirlar

⚡️Suv obyektlarini muhofaza qilish nazorat tadbirlari olib borildi

➡️Batafsil o'qing

🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сайёр_қабул

Ангрен шаҳрида фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар жойига чиқиб ўрганилишида секторлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

Бугун шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов "Ғафур Ғулом" маҳалласида сайёр қабул ўтказди.

Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маҳалла ходимлари иштирокида ўтган сайёр қабулда фуқаролар асосан маҳаллада ичимлик суви таъминотини яхшилаш, "Ҳаккарман-Янги Жигаристон" кўчасида 4 та маънан эскирган электр таянчини яроқлисига алмаштириш, кадастр ҳужжати, бандлик, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага амалий ёрдам бериш билан боғлиқ муаммолар юзасидан мурожаат қилдилар.

Ҳар бир мурожаат тегишлилиги бўйича мутасаддилар иштирокида муҳокама қилинди ва масалалар ечими кўрилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Шу ернинг ўзида уч нафар фуқаронинг бандлиги таъминланиб, ишга жойлаштириш масаласи ижобий ҳал этилди. Бундан ташқари, "Ёшлар дафтари"да бўлган бир нафар фуқарога ижтимоий ҳолати инобатга олиниб, оилавий тадбир ўтказишига моддий кўмак бериладиган бўлди.

Ичимлик суви, электр энергияси таъминотини яхшилаш ва таъмирлаш-созлаш ишларини амалга ошириш юзасидан зарур топшириқлар берилди ва сектор раҳбари ижросини ўз назоратига олди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube