Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
104K photos
7.99K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️

1 oктябр санасида Қибрай туманидаги «Дўрмон» мажмуасида  Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди


Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳа ходимларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Байрам арафасида Президент қарори билан Ватанимизнинг юксак орден ва медалларига сазовор бўлган вилоятимиздаги бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларга мукофотлар тантанали равишда топширилди.

Жумладан, Олмалик шаҳридаги "Бухоро мактаби" нодавлат таълим муассасаси раҳбари Азизбек Ибрагимовга ҳам Президентимизнинг фармони билан берилган "Шуҳрат" медали тантанали равишда  тақдим этилди.

"Бухоро мактаби" нодавлат таълим муассасаси Ангрен шахрида хам  фаолиятини бошлади. Ушбу ташкилот 2025-йил якунига кадар шахримиздаги Ёшлик махалласида 0.81 га ер майдонида йирик кампус (матабгача таьлим муассасаси, хусусий мактаб ва хусусий университет биноларини) куриб фойдаланишга топширишни режа килган!

@Buxoro_maktabi_Angren
Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бошчилигида ИИБ бошлиғи ўринбосари Бобур Тураев, Пробация гуруҳи масъуллари иштирокида "Гулбоғ"  маҳалласида бир жиноят муҳокамаси бўлди.

Унда жорий йилнинг 17 август куни маҳалладаги ишлаб чиқариш корхоналарининг бирида содир этилган жиноят иши муҳокама қилинди.

Корхона ишчиларидан бири кара юк автомашинасини бошқариш вақтида хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслиги натижасида бир ишчи тан жароҳати олади...

Шаҳар прокурори мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилганлиги, билиб-билмай қилган хатти-ҳаракати учун қонун олдида жавоб беришга мажбурлигини таъкидлади.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Улуғбек Хабилжонов  -  шаҳар прокурори:

- Жиноятнинг катта ёки кичиги бўлмайди. Инсон қаерда бўлмасин,  қилган хатти-ҳаракатида қонунийлик бўлиши шарт. Юқоридаги ҳолатларда биргина ҳайдовчи билан бирга ҳар бир ишчи-ходим,  мансабдор шахс ўз хизмат вазифасини ва мажбуриятларини, унинг баробарида техника хавфсизлиги қоидаларини, ички тартибларни ҳам билиши ва қатъий риоя қилиши шарт.Шундагина бу каби жиноятларни жиловлаш мумкин. Такрор қайд этаманки, билиб-билмай қилинган хатти-ҳаракатга ҳам жазо муқаррар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Пайшанба  -  ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан Ангрен шаҳар "Оппартак"  маҳалласида бўлиб ўтган жиноят муҳокамасига бағишланган тарғибот тадбирида "Оҳангарон"  кўчаси А-373 М39 йўналишида содир этилган йўл транспорт  ҳодисаси муҳокама қилинди.

Хусусан, ўзига тегишли автомобилда юқори тезлик билан ҳаракатланиб келаётган шахс бошқарувни йўқотиши натижасида йўлдан чиқиб, транспорт воситаси пастликка тушиб кетган. Йиғилишда мазкур ҳолатнинг оқибатлари атрофлича таҳлил қилинди.

Шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор  раҳбари  Абид  Арипов бошчилигида бўлиб ўтган тадбирда транспорт воситасини катта тезликда бошқаришнинг салбий оқибатларини батафсил тушунтирди. Оила даврасида,  жамоада, мактабгача ташкилотларда ва мактабда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда энг аввало йўл ҳаракати қоидаларигв амал қилиш кераклиги, "Йўл қоидаси  - умр фойдаси" каби ҳикматли сўзнинг маъносини тушунтириш зарурлигини таъкидлади.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов "Ғафур Ғулом"  маҳалласида бўлди.

Унда маҳаллада жойлашган масъулияти чекланган жамиятларнинг бирида содир этилган ўғирлик жинояти ва ушбу ҳуқуқбузарлик ҳолатини содир этган  шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларининг оқибатлари тўғрисида сўз юритиб, бир жиноятни кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилди.

Билаги кучга тўлган икки нафар навқирон йигит ўзаро тил бириктириб, ўзлари ишлайдиган корхона омборхонасига ғайриқонуний равишда кириб жами 220 метр мис кабелларни ўғирлаб, моддий зарар етказиб, воқеа жойидан яширинадилар. Тезкор қидирув ишлари натижасида уларнинг қилмишлари  ошкор бўлиб,  жиноят иши қўзғатилган.

Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов  мазкур жиноят юзасидан ўз фикрини билдирди. Жиноят содир этган шахсларга нисбатан кўриладиган чоралар хусусида  ҳам сўз юритди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube