Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.59K subscribers
116K photos
8.72K videos
133 files
22.7K links
Download Telegram
#кўмир_таъминоти
Тошкент вилоятида "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамияти томонидан қазилган каттиқ ёнилғи "Тошкент кўмир етказувчи"нинг еттита кўмир омборларида аҳоли ва бюджет ташкилотларига етказиш бўйича ишлар қизғин кетмоқда.

Ангрен шаҳри ва Оҳангарон туманининг тоғли ҳудудларида жойлашган ижтимоий соҳа муассасаларига ажратилган 2553 тона кўмир ёқилғисини Ангрендаги 1-сонли кўмир омборидан тарқатиш белгиланган бўлиб, ушбу режа муддатидан аввал адо этилди.

Ангрен шаҳар халқ таълими бўлими вакили Наргиза Бегматова:

"Жорий куз-қиш мавсуми учун шаҳар ХТБ тасарруфидаги 16 та умумтаълим мактаби учун тақсимотдаги 1144 тонна тонна кўмирнинг ҳаммасини тўлиқ олдик. Тўғриси, аввалги йиллардагига қараганда, бу гал жараён жуда осон кечди. Атиги икки ҳафда давомида эҳтиёжманд мактабларимиздаги омборларга қиш учун етарли кўмир ёқилғиси ғамлаб қўйилди.

Кўмирнинг сифати ҳам яхши. Ваҳоланки, аввалги йилларда кўмир билан бирга кўмир брикети ҳам мажбурлаб берилар, сифати эса қониқтирмас эди.

Биз кўмир омбори ҳамда автотранспорт воситалари билан таъминлаган Ангрен логистика маркази автокорхонаси раҳбар-ходимларидан миннатдормиз".

Маълумот учун, бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамиятига қарашли 91 кўмир омбори ишлаб турибди. Ушбу омборлар томонидан 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсуми учун 1 ноябрга қадар республиканинг ижтимоий соҳа ташкилотларига 405 минг тонна, 1 декабрга қадар аҳоли эҳтиёжлари учун 600 минг тонна кўмир маҳсулотларини етказиб берилади.

@uzbekkumir_uz
Forwarded from Huquqiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Тест натижалари бўйича апелляция шикоятларини кўриб чиқиш тартиби қандай?

Батафсил ушбу ролик орқали танишинг

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ангрен шаҳри Тошкент канали нигоҳида
#саломатлик_сирлари Узумнинг фойдали жиҳатлари ҳақида нималарни биламиз? 🍇Узум данакларида А, Е ва К витаминлари, табиий мойлар сақланади. Бу моддаларнинг барчаси ҳужайраларнинг мустаҳкамланиши ва ёшартирувчи эффектга олиб келади. Шу сабабли узумни данаклари билан еган маъқулроқ, шунда у кўп фойда келтиради.

🧬Узумда ўсимлик эстрогенлари гуруҳига кирувчи модда – ресвератол бор. У қондаги холестерин ва томирдаги яллиғланиш жараёнлари даражасини пасайтиради. Узумда муҳим фенол бирикмалар: қаҳва кислотаси, кверцетин ва мирецетин мавжуд.

🥗Ундаги бириктирувчи тўқима овқат ҳазм қилишда ёрдам беради, минераллар эса асаб тизимига ижобий таъсирга эга.

🩺Шифокорлар узумдан кунига 150-250 грамм истеъмол қилишни тавсия қилишади. Узумнинг қорароқ турларини истеъмол қилган маъқулроқ, чунки уларда кўпроқ антиоксидантлар сақланади.
❇️ #КУН_ҲИКМАТИ

«Расмий таълим сизга яшаб қолишингизга ёрдам беради. Ўз ўзини тарбиялаш эса сизни муваффақиятга олиб боради».

© Жим Рон

👉 Тошкент хабарлари
1 декабргача республика аҳолисига 600минг тонна кўмир етказиб берилади

Тошкент вилоятида "Ўзбеккўмир" корхонаси томонидан қазилган каттиқ кўмир ёнилғисини "Тошкент кўмир етказувчи"нинг еттита омборида аҳоли ва бюджет ташкилотларига етказиш бўйича ишлар бажарилмода.

Айни пайтда Ангрен шаҳри ва Оҳангарон туманининг тоғли ҳудудларида жойлашган ижтимоий соҳа муассасаларига ажратилган 2553 тонна кўмир шаҳардаги 1-сонли омбордан тарқатиб бўлинган.

Маълум қилинишича, ҳозирда Қорақалпоғистон ва вилоятларда "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамиятига қарашли 91 кўмир омбори ишлаб турибди. Ушбу омборлар томонидан 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсуми учун 1 ноябрга қадар республиканинг ижтимоий соҳа ташкилотларига 405 минг тонна, 1 декабрга қадар аҳоли эҳтиёжлари учун 600 минг тонна кўмир маҳсулотлари етказиб берилади.

👉 Тошкент хабарлари
#ижтимоий_эълон #билдириш
Ҳурматли ҳамшаҳарлар!
Сиз азизларни Ангрен шаҳар тарихи музейи ташкил этилганига 60 йил тўлди. Қутлуғ сана эртага 21 сентябрь куни карантин қоидаларига мос равишда нишонланади.
Манзил: Ангрен шаҳар," Бунёдкор" кўчаси 19-уй. Кириш бепул. Ангрен шаҳар тарихи мзейи маъмурияти
Реклама жойлаштиришда эътиборли бўлинг ! 🧩Тошкент вилояти Монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармасининг хабарларига кўра, реклама бозорини тартибга солиш, кўчалар бўйлаб жойлашган ташқи реклама воситалари бўйича хатлов ўтказилмоқда. 🔗Маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида махсус ишчи гуруҳ тузилган.

⚠️Хатлов натижасида тадбиркорлик субъектлари томонидан бир қатор қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.
⭕️Жумладан, 5та 6х3 ҳажмдаги ташқи реклама объектлари (билборд) яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги, 10та ҳолатда эса ташқи реклама конструкцияси эгалари томонидан қонунга хилоф равишда, ҳокимлик рухсатисиз, ўзбошимчалик билан ўрнатилганлиги маълум бўлди. Ангрен шаҳри кўчаларида ҳам ташқи рекламаларни тартибга келтириш бўйича вазифалар белгиланган.
⚡️Юртимизда коронавирусга чалинганлар сони 51 мингдан ошди. Жами беморлар сони 51235 (+243) нафарни ташкил этмоқда.

✔️Янги касалланиш ҳолатлари:

228 нафари
Тошкент шаҳрида,

15 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
ПЦР усулида тест олиш пайтида тиббий ходим ҳар бир одам учун алоҳида қўлқоп кийиши керакми ёки қўлпоқ ҳамма топширувчи учун битта бўлиб, фақат антисептик восита билан зарарсизлантириш мумкинми?

Наргиза Нуруллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

❗️Ҳар бир тест олишдан аввал эпидемиологик қоидаларга кўра қўлқоплар алмаштирилиши лозим. Аммо тест топшириш учун кишилар катта оқимда бўлса, қўлқоп кийилган қўллар, таркибида спиртли ёки дезинфекцияловчи воситалар билан зарарсизлантирилиши мумкин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🚙 Янги автомашинанинг саккиз кундан сўнг кўз кўриб, қулоқ эшитмаган “сифатлари” очилиб қолди
👉“Ўзавтосаноат” АК ва “GM UZBEKISTAN” АЖларга тегишли сўров хатлари юборилди.
📌 ўнга яқин нуқсонлар борлиги аниқланди:
👉автомобиль лак-бўёқ қопламалари сифатсиз сепилган
👉яъни автомобиль олд капот ва буфери,
👉чап қаноти ва шу томон эшиги,
👉том панели,
👉ўнг томоннинг олд ва орқа ғилдираклари ва бошқа шунга ўхшаш кўплаб нуқсонлар.
📌 Агентликнинг Тошкент вилоят ҳудудий тузилмаси саъй-ҳаракати билан истеъмолчига “АS- Namangan SERVIS” ШК томонидан нуқсонли автомашина ўрнига сифатлиси алмаштириб берилди.

👉 Батафсил

👉 Истеъмолчилар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида!
☎️1159 ишонч телефони.
👉👉@consumeruz👈👈
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Яқин қариндошларнинг бирга ишлаши тақиқланадими?

❗️Меҳнат кодексига кўра, ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади.

💼
Истисно тариқасида, ўзаро яқин қариндошларнинг бирга хизмат қилишлари мумкин бўлган ходимлар рўйхати мавжуд бўлиб, рўйхат билан бу ерда танишинг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ ҳозирги вазият қандайлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳаво совиган пайтда бу касалликнинг мутацияси кучайиб, оғирроқ кечиши башорат қилинганди. Куни кеча бўлган 2 кунлик совуқнинг ўзидаёқ мурожаатлар кўпайди." - Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова.

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАНЛАР 51 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

🔺2020 йил 20 сентябрь соат 10.00 ҳолатига кўра,
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 51235 (+243) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 228 нафари
Тошкент шаҳрида, 15 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 53 ёшли С.М. (эркак) ҳамда Қуйичирчиқ туманида яшаган 57 ёшли Р.Э. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 47271 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3535 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 495 нафари оғир, 267 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Грипп ёки шу каби бошқа вируслар қонни суюлтириб юборарди. Коронавирус эса қон қуйилишига сабаб бўлади. Ёши катталар ва сурункали касаллиги борларда шундоқ ҳам қон қуйилиши бўлади. Шу туфайли касаллик уларда оғир кечади." - Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова.

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида автомобиль йўлларининг хавфли бурилишларига янги намунадаги йўл белгилари ўрнатилди


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
Президент Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни видеоанжуман шаклида бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси ишида иштирок этади.
Давлатимиз раҳбари сессиянинг ялпи қисмида сўзга чиқиб, халқаро ҳамжамият эътиборига минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини ҳамда Ўзбекистонни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилишнинг устувор йўналишларини тақдим этади.

Президент Шавкат Мирзиёев 23 сентября примет участие в работе 75-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН, которая пройдет в формате видеоконференции.
В выступлении на пленарной части сессии глава нашего государства представит международному сообществу свое видение актуальных вопросов региональной и глобальной повестки, а также обозначит приоритеты политической, социальной и экономической модернизации Узбекистана.

#Mirziyoyev #BMT #sessiya #nutq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from ANGRENMADANIYAT (Ilhom Mahkamov)
#тавсия

Асомиддин Юлдашев ижросида "Ҳақиқий мухтож" таъсирли ҳикояси. 👇👇👇

https://youtu.be/HkQ7OndVREc
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ангрен шаҳридаги 44-Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Насиба Кузиеванинг тайёрлаган видеотақдимоти