Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.6K subscribers
118K photos
8.81K videos
133 files
23K links
Download Telegram
Ангренда яшил майдонлар ҳажми янада ошади

"Яшил макон" лойиҳасини амалга ошириш учун ер майдрнини тайёрлаш ишлари бошланган.

"Оҳангарон" кўчасида, йўл бўйида шаҳар экология инспекцияси томонидан "Яшил боғ" лойиҳаси учун ер майдрни кўчат ўтқазишга ҳозирланмоқда.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Ангрен шаҳрида куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, айниқса, аҳолига кўмир ёқилғиси етказилишига алоҳида эътибор қаратилган ва шаҳар раҳбари томонидан назоратга олинган.

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида ҳокимнинг биринчи ўринбосари Яшин Наралиев, ҳоким ўринбосари Жасур Зайниддинов, ДСИ бошлиғи Ортиқбой Хамдамовлар кўмир маҳсулоти билан таъминловчи объектларда бўлдилар.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов "Кўмиртаъминот" МЧЖ томонидан кўмир ёқилғиси билан таъминлаш жараёни билан танишди.

Шундан сўнг кўмир маҳсулоти билан таъминлаш тартиби, жумладан, "Лашкерак", " Нишбош" каби тоғли, олис ва оғир ҳудуд аҳолисига кўмир ёқилғисини етказиш зарурлигини тушунтирди. Шунингдек, кўмир маҳсулотидан мақсадли фойдаланиш тўғрисида сўз юритди ва шу ернинг ўзида аҳолининг мурожаатларини тинглади ва тегишли жавоблар берди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#Angren shahar
#Besh_tashabbus
Joriy yilning 26 - sentabrda bo'lib o'tgan"Besh tashabbus olimpiadasi" doirasida  hudud bosqichida "Volleybol" sport turi bo'yicha, maktablar aro  qizlar o'rtasida bo'lib o'tgan musobaqada Angren shahar 10-umumta'lim maktabi o'quvchi qizlari 4 - hududga tegishli maktablar orasidan 1-o'rinni egalladilar
va shahar bosqichidagi boshqa hudud g'oliblari bilan bellashadilar.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
26 сентябрь - Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни!

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik
Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Прокуратура, ИИБ, ДСИ раҳбарияти Давлат хавфсизлик хизмати
Ангрен шаҳар бўлими ходимларини 26 сентябрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни билан самимий муборакбод этади!

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
“Suv ta’minoti va oqova suv obyektlari qurilish bo‘yicha injiniring kompaniyasi” UK Toshkent shahar va Toshkent viloyati hududiy boshqarmasi boshlig‘i Anvar Maхsudov hisoboti.
__

“Сув
таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиш бўйича инжиниринг компанияси” УК Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Анвар Махсудов ҳисоботи.

🎥 youtubeda lavhani ko‘rish

🌐 toshkentvil.uzsuv.uz

🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Маҳалла бешлиги” тизими ўз самарасини бераётгани қайд этилди. Лекин бу билан тўхтаб қолмаслик, маҳаллани жойларда муаммоларни чинакам ҳал қиладиган институтга айлантириш зарурлиги таъкидланди.

Бугунги йиғилишга қадар масъуллар маҳаллаларга бориб, улардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганди, жойлардан таклифларни тўплади.

Аниқланганидек, “бешлик” ягона жамоа сифатида ишламаяпти, ҳар бири ўз вазирлигига ҳисобдор. Хусусан, ижтимоий дафтарлардаги маблағларни тўғри тақсимлашда “бешлик”нинг ҳамкорлиги, маҳалла раисининг ўрни билинмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда “темир”, “аёллар” ва “ёшлар” дафтарлари маҳалладаги масъуллар томонидан алоҳида-алоҳида юритилаётгани, уларнинг вазифаларида кўп такрорланишлар борлиги кўрсатиб ўтилди.

“Бешлик” зиммасига жуда кўп вазифалар юклатилгани, мутасадди раҳбарлар эса буни таҳлил қилмаётгани, аниқ иш методикаси ишлаб чиқилмагани танқид қилинди.

Маҳаллага топшириқ ҳам, улардан сўров ҳам ҳаддан ташқари кўп. Маҳалладаги вакилларнинг ярим вақти фақат “қоғоз” тўлдириш ва мажлисларга кетаяпти”, - деди давлат раҳбари.

Баъзи ҳолларда эҳтиёжманд аҳолининг масаласини тез ҳал қилиш учун берилган маблағларни ажратиш қарори вилоят ва туман ташкилоти, айримларида республика идорасига боғланиб қолгани таъкидланди.

Бу ортиқча бўғинларни олиб ташлаш зарурлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент эндиликда маҳалла бошқаруви янги ёндашувлар асосида ташкил қилинишини таъкидлади.

Амалдаги “бешликка” солиқчи ва ижтимоий ходим ҳам қўшилиб, биргаликда ишлайдиган “маҳалла еттилиги” бўлади.

Жумладан, аҳолини 3 та дафтарга киритиш, моддий ёрдам, субсидия ва кредит ажратиш каби 70 дан ортиқ масалалар маҳалланинг ўзида, коллегиал ҳал қилинади.

Шунингдек, 3 та дафтарга бериладиган маблағлар Бандлик, Тадбиркорлик ва Касаначилик жамғармаларидан
ҳар бир маҳаллага тақсимлаб берилади.

Яъни, маблағни ишлатиш маҳалланинг ўзига, “еттилик” ихтиёрига берилади.

Бу – маҳаллага ҳам ваколат, ҳам масъулият дегани”, - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда “маҳалла еттилиги”нинг вазифаларини аниқ белгилаш лозимлиги қайд этилди. Мисол учун:

- маҳалла раиси эҳтиёжманд оилаларга уй-жойини яхшилашга кўмаклашиш;

- ҳоким ёрдамчиси ишсизларга иш топишга кўмаклашиш;

- ёшлар етакчиси ёшларни спорт, мусиқа ва тўгаракларга жалб этиш;

- хотин-қизлар фаоли аёлларни тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчиликка жалб қилиш;

- солиқ ходими маҳалладаги имкониятларни ишга солиб, солиқ базасини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиришга ҳамда ўзини ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш;

- ижтимоий ходим ёлғиз кекса, ногирон ва бошқа муҳтожларга ижтимоий хизмат кўрсатиш каби аниқ вазифалар билан шуғулланиши лозим.

Facebook|Instagram|Twitter
“Маҳалла еттилиги” ишини биргаликда ташкил қилишда маҳалла раисларининг ваколатлари кенгайтирилади.

Ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, солиқчи ва ижтимоий ходимнинг ойлик иш ҳақи маҳалла раиси томонидан тасдиқланади.

Шунингдек, маҳалла раиси “еттилик”ни рағбатлантириш ёки уларга интизомий жазо чораларини тайинлаш бўйича уларнинг юқори идорасига тақдимнома киритиш ваколатига эга бўлади.

Facebook|Instagram|Twitter