Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
103K photos
7.95K videos
116 files
20.8K links
Download Telegram
Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида ташкил этилаётган "Ижтимоий профилактика" доирасида "Тун" рейди шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бошчилигида шаҳар ИИБ Жиноят қидирув бўлими, ИИБ ЙҲХБ ходимлари иштирокида ўтди.

Рейд давомида кўнгилочар масканлар фаолияти ва кўрсатиладиган хизмат турлари қонун доирасида амалга оширилиши, ноқонуний хатти-ҳаракатлар учун шароит ва манбалар яратмаслик юзасидан тушунтиришлар олиб бордилар.

Шаҳар ҳудудида ҳар куни рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг ҳамкорликдаги рейди бошланди.

Даставвал қизил тоифага кирган маҳаллаларнинг ҳолати кўздан кечирилади. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш, кўнгилочар масканларда ва одам гавжум жойларда жамоат тартибни сақлаш бўйича тарғиботлар бўлади.

Ярим тунда бемақсад юриш ва ноқонуний ҳаракатлар жиловланиши қатъий назоратга олинади

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Президент Шавкат Мирзиёев темир йўл соҳасини ислоҳ қилиш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по приоритетным задачам реформирования железнодорожной сферы.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #temiryullar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from 𝑰𝒔𝒓𝒐𝒊𝒍𝒐𝒗 𝑱𝒂𝒉𝒐𝒏𝒈𝒊𝒓 𝑨𝒏𝒈𝒓𝒆𝒏 𝒔𝒉.
Joriy yilning 27-sentyabr kuni soat 9:30 da "Angren markaziy stadioni"da bitiruvchi yoshlar va ishsiz aholi uchun “MEHNAT YaRMARKASI” o‘tkaziladi. “Mehnat yarmarkasida” shahrimizdagi 50 dan ortiq korxona va tashkilotlar 2000 dan ziyod bo'sh ish o'rinlari bilan qatnashadii.

❗️ Ish qidirayotganlarni ushbu “Mehnat yarmarkasi”ga taklif qilamiz. Ushbu yarmarkada o'zingizga mos ish o'rinlariga ishga joylashishingiz mumkin.
#расмий

Тайинлов

▫️Хамдамов Ортиқбой Атқамбоевич – Ангрен шаҳар  Давлат солиқ инспекцияси  бошлиғи лавозимига тайинланди.

▫️Хамдамов Ортиқбой Атқамбоевич 1984 йилда Паркент туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2011 йил Тошкент Молия институтини тамомлаган.
Мутахассислиги  -  молиячи.

▫️Мазкур  лавозимга тайинлангунга қадар Оҳангарон тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи  вазифасида ишлаб келган.


📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#бандлик

Ангрен шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси, шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорликда умумтаълим мактаблари битирувчилари ҳамда шаҳар аҳолиси, айниқса, ёшлар, хотин-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси  ташкил этилди.

Меҳнат ярмаркасида Ангрен шаҳар корхона, ташкилот ва муассасалар, "Ангрен" эркин иқтисодий зона доирасида фаолият юритаётган саноат ишлаб чиқариш субъектлари томонидан юздан зиёд иш ўринлари таклиф этилди.

Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасининг очилиш маросимида шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, шаҳар ИИБ бошлиғи Абид Арипов, ҳоким ўринбосари Салим Анарбоев ҳамда мутасадди  ташкилотлар раҳбарлари қатнашдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Шаҳар раҳбари Алишер Райимов сўзга чиқди ва шаҳарда умумтаълим мактаблари битирувчилари ва аҳолининг турли қатламининг бандлигини таъминлашда бор имкониятлар сафарбар этилиши, ҳозирги кунда маҳалла раиси бошчилигида ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, маҳалла хотин-қизлар фаоли томонидан бандлик билан боғлиқ масалалар ечимининг топилишида амалий ёрдам кўрсатиш учун зарур шароитлар мавжудлиги юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирди.

Таъкидланганидек, Ангрен шаҳрида ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида кун давомида ва жорий йилнинг 27 сентябрь куни ҳам бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси иш ўринларини таклиф этади ва фуқароларни иш ўринлари билан таништириш ишга жойлаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube