Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.6K subscribers
116K photos
8.73K videos
133 files
22.7K links
Download Telegram
Ангрен шаҳрида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили  асосида ташкил этилган ишларнинг аҳволи қандай?

Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бошчилигида ушбу жараён танқидий-таҳлилий ўрганилмоқда

Бугун шаҳар прокурори  бошчилигида прокуратура, ИИБ, 4-сектор раҳбари ва котиби, Оила ва хотин-қизлар бўлими масъули томонидан "Истиқлол" маҳалласида "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида йўлга қўйилган  ишлар  ўрганилди.

Ўрганиш давомида  "маҳалла бешлиги" зиммаларидаги вазифаларни бажаришда қатор хато ва камчиликларга йўл қўйгани аниқланди. Шаҳар прокурори ва масъуллар маҳалладаги айрим хонадонлар таҳлилий ўрганилганда,  маҳалла бешлиги томонидан "хонадонбай",  "фуқаробай" асосида иш олиб борилмаганлиги маълум бўлди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#блиц_интервью

Улуғбек Хабилжонов  - шаҳар прокурори:

-  "Истиқлол" маҳалласи ўрганилиб, тегишли хулоса қилинди. Янгича тизим асосида ишни ташкил этиш бўйича семинарлар олиб борилишига қарамасдан  "маҳалла бешлиги"  берилган вазифаларни бажармаган. Хавфсиз муҳитни яратишда бешлик, яъни, профилактика инспектори, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли юклатилган вазифалар, функционал мажбуриятларни тўлиқ ижро этмаган.  Йиғма жилд дафтарлар тутишда хатога йўл қўйилган. Ўзларига бириктирилган тоифадаги шахсларга профилактик таъсир кўрсатиш ва ижтимоий мослаштириш фаолияти ҳам белгиланган мезонларда баҳоланди. "Истиқлол" маҳалласида ўрганиш якунига кўра, бешлик аъзоларига ўрнатилган тартибда  интизомий жазо чоралари қўлланилади. Бу каби ўрганишлар ҳар бир маҳалла кесимида давом этади. Янгича ишлаш тизимини ташкил этиш ва амалда татбиқ қилиш ҳамда зиммаларидаги вазифани адо этиш давомида хато қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Президент Шавкат Мирзиёев йўл хўжалиги тизимини ислоҳ қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам реформирования системы дорожного хозяйства.

#Mirziyoyev #yigilish #yullar #infratuzilma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ангрен шаҳар Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи Хусан Исаевнинг шаҳар аҳолисига мурожаати

Мамлакатимизда истиқлол узвийлиги ва давомийлигини таъминлаш мақсадида Президентимиз томонларидан “Инсон қадри учун” тамойили асосида белгилаб берилган янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида Республикамизда давлат ва жамият ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур  етказадиган хавф яъни коррупция хавфини олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида ишлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тизимида фуқаролардан ортиқча хужжатлар талаб қилмасдан идоралараро электрон маълумот алмашув асосида пенсия тайинлаш тизимига ўтиш орқали эндиликда пенсия тайинлашда фуқаролар эмас балки хужжатлар харакатланадиган тизим жорий қилиш ҳамда инсон омилини кескин қисқартириш натижасида  коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш устувор вазифа сифатида белгилаб олинган.

Бугунги кунда пенсияларни тайинлаш,  қайта хисоблаш, кам таъминланган оилаларга болалар нафақасини ва моддий ёрдам пулларини тайинлаш ҳамда тўловларини амалга ошириш ҳеч қандай тўловларсиз амалга оширилишини эслатибиб ўтаман.

Агар Пенсия жамғармаси Ангрен шаҳар бўлими ходимлари фаолиятида коррупция билан боғлиқ ғайриқонуний хатти-ҳаракатни кузатсангиз бу ҳақда зудлик билан вилоят Пенсия жамғармаси (95) 340-40-18 рақамли “Ишонч телефони”га ҳамда Ангрен шаҳар Пенсия жамғармасининг (95) 026-40-41 рақамли телефонига маълум қилишингизни сўраймиз.


📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube