Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
104K photos
8K videos
118 files
21K links
Download Telegram
Бугун Ангрен шаҳар ҳоким ўринбосари Салим Анарбоев бошчилигида "Майдон" маҳалласида "Обод маҳалла ва хавфсиз ҳудуд" тамойили асосида ҳамда “Хотин-қизлар ўртасида ишсизлик ва жиноятчиликдан холи худуд” ва “Ишсизликдан холи ҳудуд”га айлантириш юзасидан семинарлар ўтказилди.

Семинар давомида шаҳарда  хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишидаги 3-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллаларни  “жиноятчиликдан холи ҳудуд” ва “Ишсизликдан холи ҳудуд”га айлантириш бўйича маҳалла бешталиги билан учрашувлар ташкил этилди.