Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
103K photos
7.97K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
ОБОД ВА ХАВФСИЗ МАҲАЛЛА ТАМОЙИЛИ ТАТБИҚ ЭТИЛМОҚДА

Ангрен шаҳрида  жиноятчилик ва хуқуқбузарликларнинг  барвақт олдини олиш ҳамда унга қарши курашишнинг самарадорлигини оширишда ҳамкорликлар янада мустаҳкамланди.

Бугун бўлиб ўтган семинарларда шаҳарда мавжуд 46 та маҳаллада янгича тизимда ишлашнинг муҳим омиллари шаҳар ҳокими  ва секторлар раҳбарлари томонидан батафсил тушунтирилди.

Хусусан, худди шундай семинар Ангрен шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Абид Арипов бошчилигида "Оппартак", "Янги боғи сурҳ" маҳаллаларида бўлди.

Унда маҳалла бешталиги томонидан "Ижтимоий профилактика" тадбирларини ўтказиш бўйича қўшма қарор ва тасдиқланган режанинг мақсади ва моҳиятига эътибор қаратилди.

Бугунги санадан бошлаб  4 та сектор таркибида бўлган 46 та маҳаллада "Ижтимоий профилактика" тадбирлари ўтказилиши йўлга қўйилди.

Шаҳар ИИБ бошлиғи Абид Арипов аҳоли осойишталигини таъминлаш, жиноятнинг ҳар қандай турини жиловлаш юзасидан зарур тавсиялар берди.

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
ДЕҲҚОН БОЗОРИДА ВИДЕОКУЗАТУВ МОСЛАМАЛАРИ ИШГА ТУШИРИЛДИ

Юрт кўзгуси - бозор, дея бежиз айтилмайди. Одам энг гавжум жойлардан саналган ушбу масканнинг осойишталиги, нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш, ҳудудда хуқуқбузарликни жиловлаш куннинг муҳим вазифасидир.

Ангрен деҳқон бозорида тартиб ўрнатиш, турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, арзон нархларда сифатли маҳсулотлар савдосини йўлга қўйиш ҳокимлик ва поокуратуранинг доимий эътиборда ва назоратда.

Шаҳар прокурорининг ташаббуси билан бозор ҳудудига етмиш донадан зиёд видеокузатув мосламаси ўрнатилди.

Бугун шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов ушбу мосламаларнинг ҳолатини ва тасвирга олиш сифатини жойига чиқиб кузатди.

Бундан ташқари, бозорда нарх-наволарни ҳамда тадбиркорларнинг мурожаатларини ҳам ўрганди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube