ОБОД ВА ХАВФСИЗ МАҲАЛЛА ТАМОЙИЛИ ТАТБИҚ ЭТИЛМОҚДА
Ангрен шаҳрида жиноятчилик ва хуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда унга қарши курашишнинг самарадорлигини оширишда ҳамкорликлар янада мустаҳкамланди.
Бугун бўлиб ўтган семинарларда шаҳарда мавжуд 46 та маҳаллада янгича тизимда ишлашнинг муҳим омиллари шаҳар ҳокими ва секторлар раҳбарлари томонидан батафсил тушунтирилди.
Хусусан, худди шундай семинар Ангрен шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Абид Арипов бошчилигида "Оппартак", "Янги боғи сурҳ" маҳаллаларида бўлди.
Унда маҳалла бешталиги томонидан "Ижтимоий профилактика" тадбирларини ўтказиш бўйича қўшма қарор ва тасдиқланган режанинг мақсади ва моҳиятига эътибор қаратилди.
Бугунги санадан бошлаб 4 та сектор таркибида бўлган 46 та маҳаллада "Ижтимоий профилактика" тадбирлари ўтказилиши йўлга қўйилди.
Шаҳар ИИБ бошлиғи Абид Арипов аҳоли осойишталигини таъминлаш, жиноятнинг ҳар қандай турини жиловлаш юзасидан зарур тавсиялар берди.
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube